UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Харбин-2025. Илк олтин медалдан сўнг рейтингдаги ўрнимиз қандай? (+ЖАДВАЛ) 0 17:37Ўзбекистон Харбиндаги қишки Осиё ўйинларида олтин медаль қўлга киритди 0 17:20"Жошуа Фьюри билан жанг учун қайтади" - Чисора 0 16:58Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони! 0 16:35UFC 317 турнири санаси ва манзили эълон қилинди 0 16:13Харбин-2025: Жамолиддинова ҳамда Раҳимова қисқа дастурдаги чиқишларини намойиш этишди 0 15:50UFC 312 турнири гонорарлари очиқланди - 24 000 дан 3,342 млн долларгача 0 15:25Саудия Арабистони лигасини ҳам Хитой чемпионати тақдири кутмаяптими? "Ал Насср" вакили жавоб берди 0 15:01Муҳиддин Мадаминов "Ал-Беруний" халқаро турнири "Masters" гуруҳи ғолиби + ФОТО 0 14:40"Хамзат Чимаев дю Плессини курашда юта олади деб ўйламайман" - UFC собиқ чемпиони 0 14:19Чарльз Оливейра UFC'да энг кучли зарбага эга жангчи номини айтди 0 13:58Эртага U-20 Осиё кубоги бошланади, мураббийимиз Фарҳод Нишонов мусобақа олдидан нималар деди? 0 13:35"Мен Муҳаммад Али каби зўр боксчи эмасман" - Бетербиев 0 13:13Гулруҳбегим Тохиржонова Ўзбекистон шахмат Федерациясига қайтди 0 12:51Машрабжон Рўзибоевнинг жанги прелим кардда ўтказилади 0

24 июн 08:00
Янгиликлар

Тадбирлар

Халқаро Олимпия куни Ўзбекистонда қай тарзда нишонланди? ФОТО

Теглар :  Олимпия куни
23 июнь куни бутун жаҳон бўйлаб Халқаро олимпия куни нишонланмоқда. Шу жумладан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам ушбу байрам кенг нишонланди.

Шу куни эрталабдан пойтахтимиздаги «Миллий» стадионда байрам тантаналари бошланиб кетди. Унда бир неча йўналишда, турли ёш тоифаларида ҳаваскорлар ўртасида шоу ташкил қилинди. Ғолиб ва совриндорлар Миллий олимпия қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Байрамнинг асосий қисми эса кечки пайт яна ўша «Миллий» стадионда ташкил қилинди. Ушбу тадбир Олимпия кунининг безагига айланди десак адашмаган бўламиз. Шу куни стадион атрофида турли яккакурашлар – спорт курашлари, таэквондо, каратэ, бокс каби спорт турлари бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Ушбу чиқишлар тадбирга ташриф буюрган минглаб спорт ихлосмандларининг қизиқишларига сабаб бўлди. Мухлислар, ота-оналар, болажонлар у ерда ўзларини қизиқтирган саволлар билан спортчи ва мураббийларга мурожат қилишди. Спортни оммавийлаштириш, болакайларни спортга қизиқтиришда ушбу чиқишларнинг аҳамияти катта эканлиги шубҳасиз.

Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. Энг аввало 30 000дан ортиқ мухлис билан тўлиб тошган стадион экранларида Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўзбек спортчиларига атаб ишланган ролик тақдим этилди. Кейин эса Халқаро олимпия кунига атаб ишланган ролик мухлислар ҳукмига ҳавола этилди.

Ушбу қизиқарли роликлардан сўнг турли спорт турлари вакиллари майдонга чиқиб, мухлислар учун ўз маҳоратларини намойиш этиб беришди. Бу вақтда «Миллий» стадионига ўзбек спорти юлдузлари чиқиб кела бошлашди. Футбол бўйича ампутантлар ўртасида жаҳон чемпионлари, заиф эшитувчилар терма жамоаси, меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблари, самбо, дзюдо, таэквондо, бокс, каратэ бўйича жаҳон ва Олимпиада чемпионларининг майдон бўйлаб чиқишлари мухлислар олқишига сазовор бўлди. Шу тариқа, ўзбек спортининг бугунги кундаги юлдузлари ва ёш спортчилари стадион марказида жам бўлишди.

Сўнгра бутун стадион жўр бўлиб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини куйлади. Бу вақтда «Миллий» стадионида юзага келган атмосферани сўз билан таърифлаб бериб бўлмайди.

Ватанимиз мадҳиясидан сўнг Санжар Ҳолиқов, Тоҳир Содиқов, Жаҳонгир Позилжонов, Райҳона, Муниса Ризаева, «Афрўз» гуруҳи каби ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг чиқишлари байрамга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Кўнгилочар чиқишлардан кейин тадбир ташкилотчилари – “ZO’R TV” телеканали бошловчилари эстрадамиз юлдузларидан ташкил топган жамоага қарши майдонда саф тортишди. Футбол учрашувини сўз устаси Шукрилло Исроилов қизиқарли тарзда шарҳлаб борди.

Танаффус вақтида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинган викторина ғолибларига ажойиб велосипедлар тақдим этилди. Ғолибларни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов табриклади. Шунингдек, эстрадамиз юлдузлари «Уммон» гуруҳи, Лола DJ-Piligrimm, Шаҳло Аҳмедова, Шоҳруҳ каби хонандалар куй-қўшиқлари билан мухлисларни хушнуд этишди.

Иккинчи бўлим ҳам қизғин курашларга бой кечди ва якунда 2:1 ҳисобида санъаткорлар ғалаба қозонишди. Одатда бундай шоу учрашувларда барчаси келишилган, ҳисоб олдиндан режалаштириб қўйилган бўларди. Аммо, бу сафар томонлар майдонда ҳақиқий кураш олиб бордилар.

Футбол ўйини ниҳоясига етгач, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова чиқиб, мухлислар учун қўшиқ куйлаб берди. Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, Водий Садоси Андижон ЁТРК, «ZO’R TV» телеканали раиси Шуҳрат Аҳмедов майдонга чиқиб, рамзий кубокларни ҳар икки жамоа аъзоларига топширишди.

Тадбирнинг кульминацияси эса энг охирида бўлди. Унда мамлакатимиз ёшларини руҳлантирувчи «Қўлингда имкон» номли видеоклип намойиш этиб берилди. Ушбу клипни стадионга йиғилганлар қизиқиш билан томоша қилишди. Шу тариқа пойтахтимизда ташкил қилинган «Олимпия куни» ниҳоясига етди.

Спортимиз юлдузлари ушбу тадбирда иштирок этишдан хурсанд эканликларини яшириб ўтиришмади.

«Барчани ушбу байрам билан табриклайман. Олимпия ўйинлари чемпиони сифатида ушбу байрамда иштирок этиш менга ғурур бағишлайди. Бундай шоулар ёшларни спортга қизиқтиришда муҳим роль ўйнайди. Миллий олимпия қўмитаси ушбу тадбирни ажойиб ташкил қилди. Улар биз спортчиларга ҳам қўшимча куч бағишлашмоқда. Шахсан мен, икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Бугунги кунда Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарликни қизғин давом эттиряпмиз. Умид қиламизки, ушбу нуфузли мусобақада муносиб иштирок этиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз», – деди Ҳасанбой Дўсматов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг