UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Мавлуд Тифиевнинг Mangu 2 турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 12:18"Барселона" Испания термаси дарвозабони билан шартнома имзолаши мумкин 0 11:57Мовсар Евлоев: "UFC энди менга чемпионлик жанги бермаслик учун ҳеч қандай асосга эга эмас" 0 11:36Miami Open. Камилла Раҳимова жуфтлик баҳсларида кортга чиқди 0 11:15Tbilisi Grand Slam 2026. Бугун 4 нафар оғир вазнлиларимизга мухлислик қиламиз 0 10:54"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади 0 10:33UFC Fight Night 270 турнирининг бонус эгалари маълум 0 10:12Иқболжон Холдаровнинг жанги эълон қилинди. Рақиб ҳали мағлуб бўлмаган (Тўлиқ кард) 0 09:51Шерзод Поёнов ҳам PWL 11 турнирида жанг қилади, рақиб Россиядан! 0 09:30"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал ўйини учун тахминий таркиби маълум 0 09:09Жароҳатдан қайтган Тахмина Икромова Марбелья Гран-присида шоҳсупага кўтарилди 0 08:48Бобур Абдулазизов Одилхонни мағлуб этган қозоқ спортчиси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:27Шарифа Давронова Жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 08:06Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади 0 04:31Евлоевнинг ғалабали серияси давом этди! UFC London турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0

24 июл 15:33
Янгиликлар

Футбол

Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?

Август ойидан яна халқаро ўйинларга старт берилади ва қуйида келаси ой бўлиб ўтадиган халқаро ўйинлар ҳада бошқа воқеаларга тўхталамиз.

2-10 август. U-20 Аёллар Осиё чемпионатига саралаш
2 август куни U-20 Аёллар Осиё чемпионати саралаш учрашувларига старт берилади. Ушбу мусоақанинг финал босқичи 2026 йил 1-18 апрель кунлари Таиланда бўлиб ўтади. U-20 Аёллар Осиё Кубогида 12та жамоа қатнашади.
 
Мусобақанинг саралаш баҳсларида 33та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 7 гуруҳга бўлинган. Яна битта гуруҳда бешта жамоа бор. Барча 8 гуруҳ ғолиблари ҳамда энг яхши 3та иккинчи ўрин эгаси Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқади. Шунда мезбон Таиланд билан бргаликда жами 12та жамоа бўлади.

Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси саралашни мезбон сифатида ўтказади. Бизнинг гуруҳда Иордания, Шимолий Мариана ороллари ва Баҳрайн бор. Бошқа гуруҳлардаги саралаш учрашувлари Бутан, Вьетнам, Тожикистон, Мьянма, Хитой, Малайзия ва Лаосда бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-20 аёллар терма жамоаси барча учрашувларни "Дўстлик" стадионида ўтказади. Тақвим қуйидагича:

6 август. 17:30. Иордания - Шимолий Мариана
6 август. 20:30. Ўзбекистон - Баҳрайн
8 август. 17:30. Баҳрайн - Иордания
8 вгуст. 20:30. Шимолий Мариана - Ўзбекистон
10 август. 17:30. Шимолий Мариана - Баҳрайн
10 август. 20:30. Ўзбекистон - Иордания

7 август. U-17 Осиё чемпионати ва U-17 Аёллар Осиё Кубоги саралаш ўйинлари қуръаси

7 август куни ҳам эркаклар U-17 Осиё чемпионати, ҳам аёллар U-17 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланади. Маълумки, U-17 Осиё чемпионати бундан буён ҳар йил ўтказилади. Ушбу мусобақа шу йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтганидан ва Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси чемпион бўлганидан хабарингиз бор. Кейинги мусобақа мезбони ҳам Саудия.

Навбатдаги аёллар U-17 Осиё чемпионати 2026 йил Хитойда бўлиб ўтади ҳамда 30 апрель куни старт олиб, 17 майга қадар давом этади. Бунда ҳам 12та жамоа қатнашади. Ҳозирча 4та иштирокчи маълум. Булар - Хитой (мезбон), КХДР (2024 йилги Осиё чемпиони), Япония (2-ўрин) ва Жанубий Корея (3-ўрин). Саралаш ўйинларидан сўнг яна 8та жамоа номи маълум бўлади.

12 август. ОЧЛ Элит ўтиш босқичи

Бу мавсум ОЧЛ Элит ўйинлари икки минтақага бўлинган ҳолда ўтказилади. Ғарб ва Шарқ минтақасида 12тадан жами 24та клуб иштирок этади. Ҳозир ҳар иккала минтақада 11тадан жамоа номи маълум бўлган. 12-жамоа номи 12 август куни бўлиб ўтадиган ўтиш ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Демак, шу куни Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби Эроннинг "Сепахон" клуби билан баҳс олиб борса, Шарқ минтақасида Хитойнинг "Ченгду" жамоаси Таиланднинг "Бангкок Юнайтед" клубига қарши майдонга тушади. Ўтиш босқичи битта учрашувдан иборат бўлиб, ғолиб ОЧЛ Элитга йўл олади, мағлуб эса ОЧЛ 2да ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, бу мавсум ОЧЛ Элитда юртимиз шарафини "Насаф" ҳимоя қилади.

12 август. ОФК Чақирув Лигаси ўтиш босқичи

Чақирув Лигаси ОФКнинг ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2дан кейинги учинчи даражали мусобақаси бўлиб, бунда асосан ривожланаётган клублар иштирок этади. Бу мусобақа ҳам жамоаларни икки минтақа бўлган ҳолда ўтказиб келиняпти. 12 август куни Ғарб минтақасида 5та, Шарқ минтақасида эса 4та ўтиш босқич учрашувлари бўлиб ўтади. Барча ўйинлар якунига етгач, мусобақанинг гуруҳ босқичига йўл олган 9та омадли жамоани билиб оламиз.

Ғарб минтақасида 12 август куни бўладиган ўйинлар:

"Абаҳани Дака" (Бангладеш) - "Мурас Юнайтед" (Қирғиз Республикаси)
"Ал Карама" (Сурия) - "Башундара Кингз" (Бангладеш)
"Абдиш-Ата" (Қирғиз Республикаси) - "Хуттин" (Сурия)
"Мазия" (Мальдив) - "Ал Араби" (Қувайт)
"Паро" (Бутан) - "Абу Муслим" (Афғонистон)

Шарқ минтақасида 12 август куни бўладиган ўйинлар:

"Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи) - "Хангарид" (Мўғулистон)
"СП Фалконс" (Мўғулистон) - "Тайчунг Футуро" (Хитой Тайпейи)
"Янгон Юнайтед" (Мьянма) - "Эзра" (Лаос)
"Касука" (Бруней) - "Фном Пен Кровн" (Камбоджа)

13 август. ОЧЛ 2 ўтиш босқичи

13 август куни ОЧЛ 2 мусобақасига ўтиш ўйини бўлиб ўтади. ОЧЛ 2 мусобақасида 32та клуб иштирок этади. ОЧЛ 2нинг амалдаги ғолиби сифатида "Шаржа" клуби бу мавсум ОЧЛ Элитда ўз кучини синаб кўради.

ОЧЛ 2нинг финал босқичида жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинади. Биласиз, бу мусобақада "Андижон" Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Ўтиш босқич баҳсларида қуйидаги жамоалар куч синашади:

"Гоа" (Ҳиндистон) - "Ал Сииб" (Уммон)
"РегарТадАЗ" (Тожикистон) - "Аҳал" (Туркманистон)
"Персиб" (Индонезия) - "Манила Диггер" (Филиппин)

Бу ўйинлар натижасига кўра, 3та ғолиб ОЧЛ 2 гуруҳ босқичига йўл олади. Мағлублар ОФК Чақирув Лигасида ўйнайди.

15 август. ОЧЛ Элит ва ОЧЛ 2 гуруҳ ўйинлари қуръаси

15 августни кўпчилик кутаётгани бор гап. Чунки шу куни ОЧЛ Элит ҳамда ОЧЛ 2 учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Айтиб ўтганимиздек, ОЧЛ Элит Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш олиб боради ва жамоалар гуруҳга ажратилмайди. Ҳар бир клуб тўртта уйда ва тўртта сафарда ўйин ўтказади. 12та жамоадан кучли 8таси кейинги босқичга чиқади. Ҳозирги пайтга келиб 11та клуб номи маълум бўлган:

Саудия Арабистони - "Ал Аҳли" (Элит ОЧЛ ғолиби), "Ал Иттиҳод" (Про лига чемпиони), "Ал Ҳилол" ( Про лига вице-чемпиони).
БАА - "Шабаб Ал Аҳли" (Про лига чемпиони), "Шаржа" (ОЧЛ 2 ғолиби/ Про лига 2-ўрин соҳиби), "Ал Ваҳда" ( Про лига 3-ўрин соҳиби).
Қатар - "Ал Садд" (Юлдузлар лигаси чемпиони), "Ал Гарафа" (Амир Кубоги соҳиби).
Эрон - "Трактор" (Про лига чемпиони).
Ўзбекистон - "Насаф" (Суперлига чемпиони).
Ироқ - "Ал Шорта" ( Юлдузлар лигаси чемпиони).

Шунингек, 12-жамоа номи "Ал Дуҳайл" ва "Сепахон" ўртасидаги ўтиш ўйинидан сўнг маълум бўлади. Мазкур баҳс 12 август куни Доҳадаги "Абдуллоҳ бин Халифа" стадионида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган.

"Андижон" иштирок этадиган ОЧЛ 2 гуруҳ босқич қуръа натижалари ҳам шу куни маълум бўлади. Ғарб минтақасида 16та клуб иштирок этишини ҳисобга олсак, жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинади. ОЧЛ 2да ўйнаши аниқ бўлган 13та клуб: "Ал Насср" (Саудия Арабистони), "Ал Васл" (БАА), "Ал Аҳли" (Қатар), "Истиқлол" (Эрон), "Андижон" (Ўзбекистон), "Ал Завра" (Ироқ), "Ал Ҳуссейн" (Иордания), "Ал Веҳдат" (Иордания), "Ал Муҳаррақ" (Баҳрайн), "Ал Халдия" (Баҳрайн), "Моҳун Баган" (Ҳиндистон), "Истиқлол" (Тожикистон), "Арқадағ" (Туркманистон).

25-31 август. ОФК Аёллар чемпионлар Лигаси ўтиш босқичи

ОФК аёллар ўртасида ҳам Осиё чемпионлар Лигасини йўлга қўйган. Ушбу мусобақа учун ўтиш ўйинлари 25-31 август оралиғида бўлиб ўтади. Ўтиш босқичида Ўзбекистон чемпиони сифатида "Севинч" аёллар клуби иштирок этади. Барча ўйинлар Қаршидаги Марказий стадионда бўлиб ўтади.

25 август. 20:30. "Севинч" - АПФ (Непал)
28 август. 20:30 "Ал Насср" (Саудия Арабистони) - "Севинч"
31 авгусвт. 20:30. "Осиё коллежи" (Таиланд) - "Севинч"

Мусобақа форматига кўра, фақат гуруҳ ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

28 август. ОФК Чақирув Лигаси гуруҳ босқич қуръаси

Ва ниҳоят 28 август куни ОФК Чақирув Лигаси учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу мусобақада бизга бирмунча таниш Турманистоннинг "Алтин Асир", Қувайтнинг "Ал Қувайт", Суриянинг "Ал Карама" ҳамда Қирғиз Республикасининг "Мурас Юнайтед" каби клублари иштирок этади.

Х.Холиқов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг