UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Жавоҳир Синдаров партия давомида ухлаётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 0 12:10U17 Жаҳон чемпионати. Бугун Италияга қарши ўйнаймиз! 0 11:39"Бу Хабиб ва Конор ўртасидаги каби шахсий масала". Собиқ чемпион UFC'да қайси жангни ташкил этиш кераклигини айтди 0 11:08Рустам Қосимжонов: "Жавоҳир ғалаба қозонса, бу...." 0 10:37Санжар Зокиров ACBJJ чемпиони Муҳаммад Мокаев билан жанг қилиши мумкин 0 10:06Saber Tashkent Grand Prix 2026 — IJF тарихида илк бор ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақа! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:35ЕЧЛ. МЮ ва "ПСЖ"да дуранг , "Бавария"да мағлубият, "Ливерпуль", "Атлетико"да ғалаба + ВИДЕО 0 09:04Россия бокс терма жамоасининг Тошкентга келадиган таркиби эълон қилинди 0 08:34Бекзод Абдураҳмонов, Разамбек Жамалов ва яна бир ҳамюртимиз ўрин олган RAF Лигаси рейтинги янгиланди 0 08:03"Лондон тизимини кутмагандим, лекин..." — Жавоҳир Синдаров 0 07:32ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Сабаҳ"ни тор-мор этди 0 07:01Анқара Challenger: Никита Белозерцевнинг юриши ниҳоясига етди 0 19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0

09 апр 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев фаолиятидаги энг қийин рақиб ким бўлганини айтди

Теглар :  Хамзат Чимаев
2018 йилдан буён UFC'нинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган швециялик жангчи Хамзат Чимаев карьерасидаги энг қийин рақиб кимлигини маълум қилди.

"Икрам Алискеров билан "Brave"да жанг қилганмиз. У яхши йигит ва UFC'да жанг қилиши керак эди. Адашмасам, менга мағлуб бўлганидан сўнг у бешта жангда ғалаба қозонди. Бу йигит ҳақиқатдан ҳам яхши жангчи эди" - деди швециялик жангчи журналистлар билан бўлган суҳбатда.

Хамзат Чимаев ва Икрам Алискеров ўртасидаги жанг 2019 йилнинг апрель ойида Иорданиядаги "Brave CF" турнирида бўлиб ўтган ва биринчи раунддаёқ Чимаевнинг нокаути билан якунланганди.

Чимаевга мағлуб бўлганидан сўнг, 29 ёшли россиялик тўртта жангда ғалаба қозонган. Шундан учтасини "Brave" байроғи остида қўлга киритган. Сўнгги тўртинчи ғалабасига Майамидаги Еagle FC 46 турнирида собиқ UFC ва Bellator На-Шонни мағлуб этган ҳолда эришган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Хамзат Чимаев 10 апрель куни Жексонвилда бўлиб ўтадиган UFC 273 турнирида октагонга қўтарилади. Унга ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Гилберт Бернс рақиблик қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 апр 19:38:43
Мангуберди
Факат матч ТВ прямой трансляция килади
   
09 апр 11:59:54
Ilyosxon Akramov
Узрепорт трансляции килмайдимикан?
   
09 апр 11:58:39
Ilyosxon Akramov
Узрепорт трансляции килмайдимикан?
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг