UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

22 ноя 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев UFC чемпионлик камарининг илк ҳимоя жанги қачон бўлишни айтди

Теглар :  Хамзат Чимаев
Шу йилнинг август ойида ўрта вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини қўлга киритган Хамзат Чимаев октагонга қайтиш муддатини маълум қилди.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган Хамзат оёғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланиши биланоқ, Рамазон ойидан кейин илк ҳимоя жангини ўтказади. Бу ҳақда мағлубият нималигини билмай келаётган чеченистонлик аралаш яккакураш устаси Адам Зубайраевга берган интервьюсида айтди.

"Рамазондан кейин қайтаман. Ҳозир оёғимдан кичик жарроҳлик амалиёти ўтказаман. Кейин бир-икки ҳафтага машғулотлардан четга чиқиб, жароҳатимни даволайман. Демак, Рамазондан кейин жангга тўлақонли тайёргарликни бошлаймиз. Рақиб ким бўлади? Менга кимни беришса, ўша билан жанг қиламан", - деди Borz. 

Кеча жаҳоннинг энг яхши ўрта вазн тоифасидаги жангчиси Кисловодскдаги ўқув-машғулот йиғинини тўхтатиб, Қатарга етиб келди. Хамзат у ерда бугун ўз дўсти Арман Царукянни янги зеландиялик енгил вазн тоифасидаги Ден Хукерга қарши даъвогарлик жангига олиб чиқади.

Маълумот учун, мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 2026 йилнинг 17 февралидан 19 мартигача бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг