UZ

Сўнгги янгиликлар

00:08Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 18:47Дана Уайт Макгрегорнинг "Оқ уйда жанг қиламан" деган сўзларига жавоб қайтарди 0 18:26"Анкалаев энди ўзига бир неча саволни бериши керак" - UFC собиқ чемпиони 0 18:02Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз? 0 17:39Двалишвили вазнини ўзгартириш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:17Дана Уайт: "Яқин орада энг даҳшатли кардни кўрасизлар" 0 16:52"Алекс икки ой залдан чиқмади, фақат нокаут ҳақида ўйлади" - Перейранинг мураббийи 0 16:25"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак 0 16:02Боксчи қизларимиз ҳам, йигитларимиз ҳам МДҲ ўйинларида тенгсиз бўлишди 0 15:39Магомед Анкалаев Алекс Перейра билан чемпионлик реваншидаги мағлубиятига илк бор изоҳ берди 0 15:17Конор Макгрегор спортдаги келажаги ҳақида гапирди 0 14:53Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган 0 14:28Дана Уайт Перейра ва Жон Жонс ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:05Алекс Перейра Магомед Анкалаевнинг устидан кулди (ФОТО) 0 13:44Фомин 200 000 долларлик турнирда 4-ракеткани мағлуб этди 0

27 дек 12:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаевни 2025 йилда кутаётган энг муҳим жанг!

Ўрта вазн тоифаси UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Хамзат Чимаев 2025 йилда учта жанг ўтказишни режалаштирган.

БАА шарафини ҳимоя қилаётган чеченистонлик аралаш яккакураш устаси чемпион Дрикус Дю Плесси ҳамда даъвогар Шон Стрикленд жанги ғолибига қарши октагонга чиқмоқчи. Бу ҳақда дивизионнинг собиқ чемпиони, айни пайтда UFC жангларида шарҳловчилик қилаётган Майкл Биспинг хабар берди.

"У 2025 йилда учта жанг ўтказиши керак. Шон Стрикленд ва Дрикус Дю Плессидан бири – бу Хамзат жанг қилиши керак бўлган ҳамда барча кутаётган жанг. У бу йил Роберт Уиттакерни ажойиб тарзда мағлуб этди. Рақибини бўғиш жараёнида тишини синдириб юборди. Чимаев 2025 йилда мухлислар кутаётган жангларни тақдим этиши лозим", - деди Биспинг. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрь ойида мағлубият нималигини билмай келаётган Хамзат Чимаев UFC октагонидаги саккизинчи ғалабасини қўлга киритганди. У биринчи раунддаёқ Роберт Уиттакерни мағлубиятга учратган эди. Дрикус Дю Плесси - Шон Стрикленд жанги 8 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC 312 турнирининг марказий тўқнашуви бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг