UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

17 фев 09:26
Янгиликлар

Дзюдо

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Дзюдочиларимизнинг тайёргарлик режалари муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚДзюдо
Сўнгги Олимпия ўйинларида дзюдочиларимиз делегациямиз ҳисобига дастлабки медалларни тақдим қилиб келишмоқда.

Шубҳасиз, барчамиз мазкур анъана давом этишини истаймиз ва бунинг учун барча режалар, дастурлар ишлаб чиқилмоқда. МОҚ раиси Ўзбекистон дзюдо федерациясига ташриф буюриб, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тузилган тайёргарлик режалари билан танишди. 

Тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти ва мутасадди вакиллари, МОҚ ходимлари, мураббийлар иштирок этишди.

Тақдимотни Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Шоатҳам Исроилов олиб борди. Сўз ўрнида Рустам Шоабдураҳмонов режалар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дзюдо ёшларимиз орасида энг севимли спорт турларидан бири. Бунга спортчиларимизнинг халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари сабабдир. Ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан яна бир неча кундан сўнг пойтахтимизда илк бор “Катта дубулға” турнири ўтказилади. Бу эса юртимизда ушбу спорт тури ва соғлом турмуш тарзи тарғиботида муҳим аҳамиятга эга”, – деди МОҚ раиси.

Мутасаддиларнинг маълумот беришича, айни пайтда юртимизда 21 мингдан зиёд ўғил-қизлар мазкур спорт тури билан шуғулланади. Тақдимотда ушбу ёшлар орасидан энг сараларини танлаб олиш, кучли селекция ишларини йўлга қўйиш алоҳида мавзуга айланиб кетди.

Шунингдек, терма жамоамиз етакчилари сиймосида ёшларга ўрнак бўладиган қаҳрамонларни гавдалантириш, Ханчжоу ва Париж ўйинларига тайёрларлик йўлида ташкил қилинадиган ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро турнирлар, ҳакамлар малакасини ошириш каби йўналишларда атрофлича фикр билдирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг