UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0

25 фев 09:57
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ханчжоу-2022, Париж-2024: Қиличбозликнинг барча йўналишларида лицензия кутилаётган эмиш

Теглар :  Қиличбозлик
Бу ҳақида МОҚ расмий сайти хабар берди.

МОҚ раҳбарияти Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар билан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик билан танишиб чиқишда давом этади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан шундай режалар муҳокама қилинди.

Мазкур тадбир онлайн форматда МОҚ ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов томонидан олиб борилди. Унда, шунингдек, федерация раҳбариятининг бошқа мутасаддилари ва мураббийлар ҳам иштирок этишди. Ханчжоу ва Париж мусобақаларига тайёргарлик бўйича федерация бош котиби Гулнора Саидова батафсил гапириб ўтди. Суҳбат давомида МОҚ раиси ҳар бир йўналишдаги мураббийлар билан режалар ҳақида алоҳида гаплашди.

“Терма жамоаларимизга ўз соҳасининг кучли мутахассислари жалб қилинган. Бизни ҳукуматимиз қўллаб-қувватлаётган экан, улар билан юксак натижаларга эриша оламиз. Муҳтарам Президентимиз Янги Ўзбекистонни барпо қилмоқдалар. Биз бунда спорт соҳасидаги ғалабаларимиз билан ҳисса қўшишимиз лозим. Тушунаман, қиличбозликда ҳам Олимпия ўйинларига йўлланма ва унда медаль олиш мураккаб. Бироқ биз буни биргаликда уддалашимиз керак”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Ҳар бир йўналиш мураббийлари суҳбатда ўз дастурлари бўйича иқтидорли спортчилар билан ишлаш режаси, Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар кутилаётгани ҳақида айтиб ўтишди. Ўз навбатида, МОҚ раиси селекция ишларни янада кучайтириш, вилоятлардан иқтидорли спортчиларни саралашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг