UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

26 сен 14:53
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Харбин қишки Осиё ўйинлари иштирокчиларини чорлайди

2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 23-25 сентябрь кунлари Харбинда бўлажак мусобақа олдидан делегация вакиллари учун семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ходимлари ҳам қатнашишди.

Семинарда ташкилий қўмита Ўйинларни ўтказиш бўйича батафсил маълумот берди. Хитой томони беллашувлар Харбин ва Ябули шаҳарларида ташкил этилиши билдирди. Режага кўра, Харбинда муз устида кечадиган баҳслар ўтказилса, Ябулида очиқ ҳаводаги беллашувлар ташкил қилинади.

Семинар давомида меҳмонлар мусобақа ўтказиладиган объектлар, делегация аъзолари яшайдиган меҳмонхоналарга ташриф буюриб, яратиладиган шароитлар билан танишди.

Қайд этиш жоиз, Ўйинлар давомида ташриф буюрувчилар учун турли кўнгилочар дастурлар ташкил этилиши ҳам режалаштирилган. Улардан бири ҳар йили Харбинда ўтказиладиган муз ҳайкаллар фестивали бўлиб, бу Ўйинларнинг алоҳида ташриф қоғозига айланиши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг