UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0

05 апр 11:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ким бўлишини тахмин қилди

Теглар :  Энтони Жошуа
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпион Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн мижози дуч келиши мумкин бўлган рақиблар ҳақида гапирди.

Сўнгги жангида Жошуа америкалик Жермейн Франклинни очколар ҳисобида (118-111, 117-111, 117-111) мағлуб этганди.

"Энтони ажойиб иш қилди, лекин бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Баъзида у ўзига ишончи йўқдек туюларди. Бошқа томондан у охирги марта Кубрат Пулевни мағлуб этганди ва бу 2020 йилда бўлган эди. Ўшандан бери унда уч нафар мураббийи алмашди. Агар у мағлуб бўлса, фаолиятини якунлаши мумкинлигини тушунди. Унда катта босим бор эди.

Жангдан кейин ёз учун яна бир жанг керакдек туюлди. Биз Диллиан Уайт ёки Отто Валлин ҳақида гапиришимиз мумкин ва кейин Жо Жойс ҳам бор. Аммо бу қийин жанг бўларди. Умуман олганда, Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер билан жанглар муқаррар. Энтони муваффақият қозониш учун энг юқори имкониятга эга бўлиши керак деб ҳисоблайман", - деди Хирн.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг