UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

06 июл 07:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн Жошуа - Усик ўртасидаги реванш жангида ким ғалаба қозонишини айтди

Британиялик боксчи Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн мижози ва украиналик WВА, IBF, WBО ва IBО йўналишлари чемпиони Александр Усик ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди.

Промоутернинг сўзларига кўра британиялик боксчи жамоаси билан жангга учта режа тайёрлаб қўйган. 

"Усик танага зарба ўтказишни ёқтирмайди. Жошуа реванш жангида тажовузкор бокс намойиш этиши керак. Аммо, шу билан чекланиб қолиш керак эмас. Роберт Гарсия жангга учта режа тузиш кераклигини айтди. Бу яхши албатта. Сабаби Усик жуда-жуда ақлли боксчи" — деди промоутер.

Хирн жанг муддатидан олдин якунланишига ишончи комил.

"Айтганимдек Жошуа тажовузкор бокс кўрсатиши керак. У ғалаба қозониши шартлигини билади. У Усикни нокаут қилишига ишонаман. Жошуа реванш жангида уни мағлуб қилади. Энтони очколар ҳисобида ғалаба қозонишига шубҳам бор. У Усикни нокаут қилиши керак", — дея қўшимча қилди Эдди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг 2021 йилнинг октябрь ойида ўтказилган ва унда Александр Усик Жошуани 117-112, 115-113, 116-112 ҳисобида мағлуб этганди. Ушбу ғалаба орқали у Энтонига тегишли WBA Super, IBF ва WBO камарларини тортиб олган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг