UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонда 13 та медаль, шулардан тўрттаси олтин! (барча натижалар битта саҳифада) 0 23:51Ислам Махачев Pound-For-Pound UFC рейтинги пешқадами! 0 23:30ЖЧ-2026 саралаши. Ироқ БААга 90+17-дақиқада гол уриб, қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди! 0 23:09Ўзбекистон спорт делегациясида яна биттадан олтин ва бронза медаль! 0 22:48Қиличбозларимиз Ўзбекистон делегацияси ғазнасига яна 4 та медаль қўшиб қўйишди 0 21:14Ўзбекистон спорт делегациясида навбатдаги олтин медаль + ФОТО 0 20:42Яна икки курашчимиз терма жамоамизга VI Ислом бирдамлиги ўйинлари медалини тақдим этди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 20:17Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди 0 19:56Алишер Ғаниев Ўзбекистон делегациясига олтин медаль тақдим этди 0 19:41Нодирбек Якуббоев Жаҳон кубоги 1/2 финалида! 0 17:24"Ўз ишинг билан машғул бўл". Махачевнинг менежери Илия Топурияга мурожаат қилди 0 17:03Онадан сўккан мураббий клубдан ҳайдалди 0 16:42Қиличбозларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларида медаллар учун курашишмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 15:46Фабио Уордли учун мажбурий даъвогар эълон қилинди 0 15:24Камару Усман: "Махачев билан жанг мени қўрқитяпти" 0

22 апр 09:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хирн: "Канело Усикни мағлуб эта олишига ишонмоқда"

Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн суперўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эдди Хирн мексикалик чемпион жаҳоннинг энг яхши боксчилари, жумладан, Александр Усик билан жанг қилмоқчи эканлигини маълум қилди.

"Канело йиртқичга ўхшайди. Унинг бўйни менинг сонимга тенг. У суперўрта вазн тоифасида жанг қилган. Демак, Сауль яримоғир вазн учун жуда кичик ва бу ажойиб ютуқ.

Канело Ковалевга қарши жанг қилганида, яримоғир вазн тоифасида кўринмай қолган эди. Ҳозирда Бивол ўзининг энг юқори спорт формасида. Бивол ҳамон мағлубиятга учрамаган ва кўпчилик уни энг зўр бўлишига ишонади. У ёш, қонга ташна ва тана тузилиши бўйича Канелодан устун жангчи. Аммо, Канело вазн тоифасидан қатъий назар бокс қироли.

Агар у билан гаплашсангиз, ҳеч қачон мағлуб бўлмаслигига амин бўласиз. Канело Александр Усик ва бошқа машҳур боксчиларни мағлуб эта олишига ишонмоқда", - деди Эдди Хирн.

Эслатиб ўтамиз, Бивол - Канело жанги 7 май куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг