UZ

Сўнгги янгиликлар

08:33Деонтей Уайлдер шу йил енгилмас жаҳон чемпиони билан жанг қилиши мумкин 0 08:02Терма жамоамиз Марокашга мағлуб бўлди 0 19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0

25 мар 20:34
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Хитой компанияси билан “Тошкент-2025” IV ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

“CNSG SPORTS DEVELOPMENT CO., LTD” (Хитой) компаниясининг хорижий мамлакатлардаги қурилиш ишлари бўйича масъул вакили Сунь Бодонг ҳамда консультация-дизайнерлик бўлими раҳбари Чжан Бо Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюришди.

Меҳмонларни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Шундан сўнг томонлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб борилди.

Компания мамлакатимиз яқин йилларда мезбонлик қиладиган йирик мусобақаларга биргаликда тайёргарлик кўриш бўйича ўз таклифларини илгари сурди. Шу боис “Тошкент-2025” IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учрашувларнинг бош мавзусига айланди. 

Меҳмонлар компаниянинг сўнгги йилларда қайси лойиҳаларда иштирок этгани хусусида батафсил маълумот беришди. Унга кўра, компания Хитойда сўнгги 15 йил ичида ўтган барча комплекс мусобақаларда қурилиш-монтаж, ташкилий ишлар, логистика, аутсорсинг каби йўналишларда фаол қатнашган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Хитой компанияси “Тошкент-2025” IV ёзги Осиё ўйинларининг Ташкилий қўмитаси учун турли йўналишлар, хусусан, мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматларини таклиф қилди.

Ўз навбатида, Ойбек Касимов таклиф учун миннатдорчилик билдириб, Ўйинларга тайёргарлик жараёнида Хитой тажрибаси ўрганиб чиқилиши ва бунинг асосида Республика ҳукуматига таклиф киритилишини маълум қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг