26 янв 14:45
Янгиликлар
Теннис
Хитойлик теннисчи Australian Open финалчиси!
Мельбурн шаҳрида ўтказилаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида финалчилар аниқланди.
Дунёнинг 15-ракеткаси бўлиб турган Чжэн Циньвэнь иккинчи финалчига айланди. Биринчи ярим финал жуфтлигида Арина Соболенко ғалаба қозонганди. Хитойлик теннисчи WTA рейтингида 93-поғонада бораётган украиналик Даяна Ястремскаяни 6/4, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди.
Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви эди. Бир соату 42 дақиқа давом этган баҳсда Чжэн Циньвэнь 4, Ястремская 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Даянада кўпроқ бўлди - 5 га 3 кўринишда. Хитойлик 21 ёшли теннисчи фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнирида финалида ўйнайди. Унинг рақибаси мусобақанинг амалдаги чемпиони Арина Соболенко бўлади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар