UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 12:12Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас! 0 11:41US Open 2026. Аёллар ўртасида мусобақа чемпиони аниқланди. Ғолиба даҳшатли суммага эга чиқди 0 11:10"Интер Майами" "Нэшвилл" билан дуранг ўйнади, Месси ҳисобида гол + ВИДЕО 0 10:39Жавоҳир Синдаровда татимаган ғалаба, Магнус ва унинг жамоасида мағлубият 0 10:18Noche UFC 4 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:47Салихов ва Вальдо Кортес-Акоста таслим этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:16"Реал" ўз уйида "Райо Вальекано"ни тор-мор этди 0 08:45Райан Гарсия - Конор Бенн жангида нокаут қайд этилди 0 08:14Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0

29 июл 16:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хоакин Бакли UFC турнирининг асосий жангида октагонга чиқади + ПОСТЕР

Нурсултон Рўзибоевга фаолиятидаги ягона мағлубиятни тақдим этган ярим ўрта вазн тоифасидаги америкалик аралаш яккакураш устасининг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Хоакин Бакли канадалик Майк Мэлоттга қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 17 октябрь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 291 турнирининг асосий воқеаси бўлади. Жанг ташкилот матбуот хизмати томонидан расман эълон қилинди.

Бакли кетма-кет иккита мағлубиятли серия билан келмоқда: у ҳакамларнинг якдил қарорига кўра Камару Усман ва Шон Брэдига имкониятни бой берган.

Майк Мэлотт эса, аксинча, жорий йилнинг апрель ойида ўзининг кетма-кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. У UFC ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпионлик камари даъвогари Гилберт Бёрнсни учинчи раундда техник нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Айни дамда Хоакин Бакли ва Майк Мэлотт ташкилотнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги медиа-рейтингида мос равишда ўнинчи ва ўн иккинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг