06 апр 13:29
Янгиликлар
Қишки спорт турлари
Хоккей. "Семурғ" Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи финалчиси ФОТО
Хоккей бўйича мамлакат чемпионати ўзининг энг қизғин палласига етиб келди.
Кеча плей-офф босқичида "Хумо" ҳамда "Семурғ" жамоалари финал баҳсига чиқиш учун бешинчи ўйинда муз устига тушдилар. Тенгма-тенг курашлар остида ўтган ўйинда “Семурғ” жамоаси рақибига нисбатан омадлироқ бўлди. "Хумо"-"Семурғ" - 1-4.
Шу тариқа, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга эга бўлиш учун "Бинокор" ҳамда "Семурғ" жамоалари баҳсга киришади.
Эслатиб ўтамиз, плей-офф босқичи учта ғалабага қадар ўйналади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар