UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0 10:20Махачевнинг мураббийи: "Ислам Хабибдан ўзиб кетди" 0 09:54“Президент Олимпиадаси” ва Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди 0 09:27Икки юнон-рум курашчимиз Жаҳон чемпионати шоҳсупасида + ФОТО 0 08:53Мусиала нега хушини йўқотаётганини тушунтирди 0 08:28Ислам Махачев: "Оёғим узунроқ бўлганида эди..." 0 07:59Grand Chess Tour: Синдаровда кетма-кет иккинчи ғалаба, бугун чемпионлик Со билан баҳсда ҳал бўлади 0 07:32Таэквондочиларимиз Покистондаги турнирни 4 та медаль билан бошлашди. Шарифини ўзгартирган Светлана ҳисобида кумуш! 0 07:01Ашурматов ва Ҳамробеков тўлиқ ўйнади, Машарипов захирада қолди 0 20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0

09 апр 12:18
Янгиликлар

Футбол

Холанд АПЛ рекордини янгилаши учун 4 та гол қолди. Норвегиялик футболчи 27 ўйинда 30 та гол урган

Теглар :  Холанд
“Манчестер Сити”нинг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Холанд АПЛдаги “Саутгемптон”га қарши сафар ўйинида иккита гол урди.

Бу голлар ҳужумчининг АПЛдаги 29 ва 30-голлари бўлди. Шу тариқа, Холанд АПЛда бир мавсумда гол уриш бўйича рекордни янгилаш учун яна тўртта гол қолди.

Маълумот учун, Англия чемпионатининг бир мавсумда гол уриш бўйича рекорд 34 тани ташкил этади. Ушбу натижага Энди Коул (1993/1994 йилги мавсумда “Нюкасл” таркибида) ва Алан Ширерга (1994/1995 йилги мавсумда “Блекберн” таркибида) эришган. Бироқ рекордлар қайт этилган ҳар икки мавсумда ҳам чемпионат 42 та учрашувдан иборат бўлган.

Умуман олганда, Эрлинг Холанд жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида 38 ўйинда 44 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг