UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа ўйинлар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-тур ўйинлари ўтказилмоқда (LIVE) 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

24 мар 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Холлоуэй Макгрегор билан иккинчи жангни хоҳламоқда

UFC собиқ чемпиони Макс Холлоуэй икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегорга унга қарши иккинчи жанг учун UFC’га қайтишни таклиф қилди.

Холлоуэй 2013 йилда ярим енгил вазн тоифасидаги жангда ҳакамлар қарори билан Макгрегорга ютқазганди. Ўтган вақт мобайнида иккала жангчи ҳам реванш ҳақида гапирган бўлса-да, бу баҳс ҳеч қачон амалга ошмаганди.

"Мен бу ҳақда гапирдим. Яъни, Конор шу ерда ва у мени бир марта мағлуб этган. Ҳозир у қайтиш ҳақида гапиряпти. Охирги жангимда Чарльз Оливейрага ютқаздим. Энди Конор билан иккинчи жангни ўтказиш жуда яхши бўларди", - деди Холлоуэй ижтимоий тармоқдаги видеосида.

Макгрегор 2021 йилдан бери жанг ўтказмаяпти ва хабарларга кўра, у Холлоуэй ҳали ҳеч қачон иштирок этмаган ярим ўрта вазн тоифасига қайтишни хоҳлайди. Аммо бу уни ташвишга солмайди.

"У вазн орттиришни хоҳламаса, мен ҳам истамайман. Тўғрисини айтсам, биз бу жангни ҳар қандай вазнда амалга ошира оламиз. Гап фақат реваншда. Ахир бу ажойиб жанг бўларди. Кўрамиз, UFC нимани хоҳлайди ва барчамиз нима қила оламиз", - дея қўшимча қилди Холлоуэй.

UFC раҳбари Дана Уайт яқинда промоушен Макгрегор иштирокидаги шоу учун Ирландияга қайтиши мумкинлигига ишора қилди ва Конорнинг яна бир ирландиялик Иан Мачадо Гаррига қарши жангини эслатиб ўтди. У ҳозирда ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик учун курашмоқда.

"Ҳа, бу яхши савол, - деди Уайт UFC’нинг Ирландияга қайтиши ҳақида. - Менга ҳам Ирландия ёқади ва мен Дублинга қайтиб, у ерда шоу кўрсатишни истардим. Zuffa Boxing ҳам Ирландияга келади. Лекин биз Конор билан Гаррининг жангини Ирландияда ўтказмаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг