UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

16 фев 18:26
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

ХОҚ 2025 йилгача “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқди

Теглар :  ОлимпиадаХОҚ
Халқаро Олимпия қўмитасининг Ижроия қўмитаси «Олимпия кун тартиби – 2020 + 5» стратегик “Йўл харитаси”ни таклиф қилди.

Янги “Йўл харитаси” 2014 йилда қабул қилинган «Олимпия кун тартиби – 2020”га асосланади ва унинг меросхўри ҳисобланади. У ХОҚ фаолияти ва Олимпия ҳаракатини 2025 йилгача тартибга солади. «Олимпия кун тартиби – 2020 + 5» ҳамкорликнинг инклюзив жараёни доирасида ишлаб чиқилган ва коронавирус пандемиясидан кейинги даврда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўладиган энг муҳим йўналишларга асосланган.

“Биз 2014 йилда «Олимпия кун тартиби – 2020″ни қабул қилганимизда унинг шиори “Ўзинг ўзгар ёки сени дунё ўзгартиради” бўлган эди. Бу ҳозирги кунда ҳам адолатлидир. Чунки ўзимизни ўраб турган дунё ривожланишда давом этмоқда. Шу кунда вазият қанчалар мураккаб бўлиб кўринмасин, агар биз тўғри хулосалар чиқара олсак, уларни имкониятга айлантира оламиз. Бунинг учун дарҳол келажак режалари билан шуғулланишимиз зарур”, – деди ХОҚ президенти Томас Бах.

«Олимпия кун тартиби – 2020 + 5″нинг “Йўл харитаси” ХОҚ аъзоларига муҳокама қилиш ва шу йил март ойида бўлиб ўтадиган ташкилотнинг 137-Сессиясида қабул қилиниши учун тақдим этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг