UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0 14:04Дакарда бугун уч нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларга қўшилади 0 13:46Самбо бўйича 50-Жаҳон чемпионатининг сўнгги кун тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

06 июл 13:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

ХОҚ Франциядаги тартибсизликка муносабат билдирди

Халқаро олимпия қўмитаси Франция 2024 йилги Олимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказишига ишонч билдирмоқда.

"Биз сўнгги воқеалардан афсусдамиз. Ташкилий қўмита ҳамда Франция ҳукумати Олимпия ва Паралимпия ўйинларини муваффақиятли ўтказишига аминмиз. Шунингдек, бу ўйинлар бутун дунёни кутиб оладиган француз халқининг меҳмондўстлиги остида ўтишига тўлиқ ишонамиз", - деди ХОҚ вакили.

Францияда оммавий тартибсизликлар 27 июнь куни йўл-патруль талабига бўйсунмаган ўсмирнинг ўлимидан сўнг бошланганди. Ўсмир полициячи отган ўқдан вафот этган эди. 

Қайд этилишича, тартибсизликлар вақтида Олимпия ўйинлари объектларига тўғридан-тўғри таъсир ўтказилмаган. Бироқ, Париждаги сув спорти олимпия машғулотлари марказининг ташқи қисми шикастланган.

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг