UZ

Сўнгги янгиликлар

15:42Жон Жонс ҳаётидаги энг катта афсусларидан бири ҳақида гапирди 0 15:11Қозоғистонлик боксчи ўзбек рақибга қарши жангдан кейин жароҳат олгани маълум бўлди 0 14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0

01 май 07:52
Янгиликлар

Каратэ

Хотамбек Бойназаров Муҳаммад Мокаев билан бир оқшомда жанг қилади. Рақиб — Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши!

Эртага Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жанговар каратэ бўйича Karate Combat 54 турнири ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги собиқ UFC вакили Сэм Алви ҳамда профессионал боксчи Тайрон Сунг ўртасида оғир вазн тоифасидаги титул учун ўтказилади.

Иккинчи асосий беллашувда эса яна бир UFC собиқ жангчиси Муҳаммад Мокаев Қозоғистон вакили Болат Заманбеков билан тўқнаш келади.

Биз учун аҳамиятлиси, KC 54 турнирида ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Хотамбек Бойназаров ҳам иштирок этадиган бўлди. Унга Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши бўлган россиялик Сайгид Изагахмаев рақиблик қилади.

Ушбу тўқнашув грэпплинг қоидалари асосида ўтказилади.

Маълумот учун, Хотамбек Бойназаров ММАдаги фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сайгид ҳисобида эса 22 ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг