25 дек 11:33
Янгиликлар
XXI асрнинг оғир вазнли боксчилари Топ-10`талиги эълон қилинди
Рўйхатнинг биринчи поғонасидан амалдаги WBC, WBA ва WBO йўналишлари чемпиони Александр Усик жой олган. Украиналик боксчи реванш жангида ҳам собиқ WBC камари соҳиби британиялик Тайсон Фьюрини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди.
Эътиборлиси, кучли учликни ҳам украиналик боксчилар банд этишган. Аллақачон фаолиятларини якунлаган ака-ука Виталий ва Владимир Кличко Топ-3`ни якунлаб беришган. Рейтингнинг сўнгги 10-поғонаси собиқ IBF чемпиони Крис Бёрд томонидан банд этилган.
BoxingScene талқини бўйича 21-асрнинг Топ-10 оғир вазнли боксчилари:
1. Александр Усик (амалдаги WBC, WBA ва WBO чемпиони)
2. Владимир Кличко (собиқ WBA, IBF ва WBO чемпиони)
3. Виталий Кличко ("умрбод" WBC чемпиони)
4. Леннокс Льюис (собиқ мутлақ жаҳон чемпиони)
5. Тайсон Фьюри (собиқ WBC чемпиони)
6. Энтони Жошуа (собиқ WBA, IBF ва WBO чемпиони)
7. Деонтей Уайлдер (собиқ WBC чемпиони)
8. Жозеф Паркер (собиқ WBO чемпиони)
9. Энди Руис (собиқ WBA, IBF ва WBO чемпиони)
10. Крис Бёрд (собиқ IBF чемпиони)
Фикрлар