UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

28 мар 19:08
Янгиликлар

Дзюдо

Яна икки ўзбек дзюдочиси Тбилисидаги "Катта Дубулға"да медаль қўлга киритди, умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлдик

Теглар :  Дзюдо
Тбилисида "Катта Дубулға" турнири ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Мусобақада -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Давлат Бобонов бронза медали учун кечган баҳсда Исроил вакили Кочман Лини мағлубуятга учратди ва Тбилиси «Катта Дубулға» турнири бронза медали соҳибига айланди. 

-100 кг вазн тоифасидаги биринчи бронза медали Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига насиб этди. Истеъдодли дзюдочимиз Музаффарбек Тўрабоев бронза медали учун кечган беллашувда россиялик Нияз Билаловни қўшимча бўлимда қўлга киритилган вазари баҳоси эвазига мағлубиятга учратди ва бронза медали соҳибига айланди.

Шу тариқа, Тўрабоев қаторасига иккинчи турнирда ҳам бронза медалини қўлга киритди. Музаффарбек уч ҳафта аввал Тошкент «Катта Дубулға» турнирида ҳам бронза медалига эга чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Сардор Нуриллаев олтин, Кемран Нуриллаев кумуш, Гулноза Матниязова эса бронза медалини қўлга киритганди. 

Шу тариқа, Тбилисидаги "Катта Дубулға"да 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг