UZ

Сўнгги янгиликлар

19:26Тўрабек Хабибуллаев ҳам Арманистондаги турнир финалига йўл олди 0 18:40Марк ван Боммел Бельгия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди 0 18:04FIDE президенти Европа Иттифоқи санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди 0 17:32Стол теннисчиларимиз “WTT Youth Contender” турнирида 4 та медални қўлга киритишди 0 16:45Гусков: "Анкалаев ҳам оддий инсон" 0 16:00Расман: Юрген Клопп — Германия терма жамоаси янги бош мураббийи 0 15:10Гусков ҳам, Темиров ҳам ўз вазнида. UFC Fight Night 282 турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:26Мария Тимофеева дунёнинг 40-ракеткаси олдида ожиз қолди 0 13:45Гусков нокаут қилиши мумкин - Анкалаев шундай фикрда! 0 12:29ЖЧ-2026нинг энг яхши футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин 0 11:54Богдан Гусков: "Бу нарсаларнинг ҳеч бири мен учун янгилик эмас" 0 11:09Россиядан маҳаллийлаштирилган икки фигурали учувчимиз Хитой Гран-присида иштирок этади 0 10:25Анкалаев Гусков устидан ғалаба қозонса, кейинги тақдири қандай кечишини тахмин қилди 0 09:42Мориясу 2027 йилда Япония терма жамоаси бош мураббийлигини тарк этади. Янги бош мураббий номи ҳам маълум 0 09:04Мовсар Евлоев ACBJJ билан шартнома имзолади 0

26 май 20:30
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Янги промоушен: қоидаларсиз жанг, хеч қандай вазн тоифалари йўқ. Барчаси Ван Дамм фильмларидек (ФОТО + ВИДЕО)

23 май куни Польшанинг Катовице шаҳрида янги промоушен - WOTOREнинг иккинчи турнири ташкил этилди.

Унда спортчилар қўлқопларсиз жанг қилишади, вазн тоифалари, раундлар ва вақтлар белгиланмаган. Фақат нокаут эвазига ғалаба қозониш мумкин. 

У ердаги муҳит эса ақлбовар қилмас даражада бошқача.



WOTORE янги промоушен, биринчи турнирини 2020 йилнинг 18 январида ўтказган. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ўша кунги пуллик трансляциялардан 1 077 147 Польша злотийси ( 2 696 505 994 сўм) даромад олинган. Ютубда миллиондан ортиқ томоша қилинган, медиада минг маротабадан ортиқ эслаб ўтилган. 

Промоушеннинг энг аҳамиятли жиҳати - у ердаги муҳитда. Арена 9х9 метрдан иборат. Атрофида эса чуқурлик. Жангчилар барабан садолари остида чиқиб келишади. Барчаси 90-йиллардаги Жан-Клод Ван Дамм иштирокидаги "Саргузашт излаб" фильмини ёдга солади. 



Қоидалар ҳам ўхшаш: турли яккакураш спорт турларини ўзлаштирган 8 спортчи 50 минг злотий (125 168 895 сўм) учун кураш олиб боришади - ғолиб фақат битта. Қўлқоплар йўқ, тирсак, тизза ва бош билан ҳам зарба берса бўлади. Жангда фақат муддатидан олдин ғолиб чиқиш мумкин: жанг кимдир нокаут бўлгунича, мағлубиятни тан олгунича ёки давом эттиришни рад этгунича ўтказилади. Раундлар ҳам йўқ.



23 май кунги турнирда бокс, кикбоксинг, жиу-житсу ва ММА спорти билан шуғулланувчи спортчилар иштирок этишди. Турнирда Михал Пастернак ғалаба қозонди. У турнир давомида 37 сония ичида 125 киллограмлик Демиан Берини, финалда эса 2 дақиқа 27 сония ичида Кацпер Миклошни бўғиш усули орқали мағлуб этди.


WOTORE 2 турнири давомида ММА тарихида илк бор қизлар қўлқопсиз жанг қилишди: Клаудия Сигула Каролина Собекка қарши.

Ҳозирча ташкилотчилар пуллик трансляциялардан қанча даромад олинганини эълон қилишмади, лекин ушбу формат польшалик томошабинларга маъқул келди: турнирни ўша кеча 10 минг томошабин бевосита кузатди. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

   
26 май 23:35:19
Sanjar Tursunov
Puli dep odamlar nmalar qimaydi odam odamni qiynasaya oxrgi zamon alomatari bu inson qadri qomabdi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг