UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0

19 апр 15:01
Янгиликлар

Теннис

Янгиланган ATP рейтингида Истомин ТОП-200`ни тарк этди

Теглар :  Денис Истомин
Бугун профессионал теннисчилар ассоциацияси ўтган ҳафта якунлари бўйича янгиланган ATP рейтингини эълон қилди.

Монте-Карло "Мастерс" турнири ғолиби Стефанос Циципас 5-поғонадаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Финалда айнан Циципасга ютқазиб қўйган россиялик Андрей Рублёв эса 7-ўринга кўтарилиб олди ва бу борадаги ўз рекордини янгилади. Новак Жокович ҳамон жуда катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.  

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин эса бу ҳафта рейтингнинг ТОП-200 рўйхатидан чиқиб кетди ва 204-поғонадан қайд этилди. Ўтган ҳафта у 198-ўринни эгаллаб турганди. Ўзбекистонлик теннисчилардан Сергей Фомин 9, Жўрабек Каримов 1 поғонага юқорилаган, холос. Қолганлар эса рейтингда пасайишди. 

ATP рейтинги. 19 апрель кунги ҳолат

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 11873 очко

2. (2) Даниил Медведев (Россия) - 9850

3. (3) Рафаэль Надаль (Испания) - 9490

4. (4) Доминик Тим (Австрия) - 8615

5. (5) Стефанос Циципас (Греция) - 7860

6. (6) Александр Зверев (Германия) - 6125

7. (8) Андрей Рублёв (Россия) - 5955

8. (7) Рожер Федерер (Швейцария) - 5875

9. (9) Диего Шварцман (Аргентина) - 3720

10. (10) Маттео Берреттини (Италия) - 3453...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг рейтингдаги ўрни:

204. (198) Денис Истомин - 348

340. (339) Ҳумоюн Султонов - 137

518. (510) Санжар Файзиев - 67

620. (629) Сергей Фомин - 45 

631. (632) Жўрабек Каримов - 42

996. (993) Саидаъло Саидкаримов - 12

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг