UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

01 мар 06:47
Янгиликлар

Дзюдо

Япония терма жамоасининг Олимпиадада иштирок этувчи таркиби эълон қилинди

Халқаро дзюдо федерацияси Япония терма жамоасининг Токио Олимпиадаси шахсий биринчилигида иштирок этадиган таркибини эълон қилди.

Дзюдо баҳсларида 14 вазн тоифаси амал қилса, япониялик мураббийлар 13 нафар спортчининг исм-шарифини эълон қилишди. Фақатгина эркаклар ўртасида -66 килограмм вазн тоифасидаги иштирокчи номи апрель ойида маълум қилинади. Ушбу вазнда Хифуми Абэ ва Жоширу Маруяма яққол даъвогар бўлиб турибди.

Таъкидлаш жоиз, япониялик дзюдочилар Олимпиадада терма жамоамизнинг асосий рақиби бўлиши кутилмоқда. Қуйида японияликларнинг Олимпиадада иштирок этадиган таркиби ва уларнинг терма жамоамиз вакиллари билан ўзаро баҳси ҳақида маълумотни ҳавола қиламиз.

Эркаклар:

-60 кг: Наохиа Такато

-73 кг: Шохеи Оно

-81 кг: Таканори Нагаэ

-90 кг: Шоичиро Мукаи

-100 кг: Аарон Вольф

+100 кг: Хисаёши Харасава

Аёллар:

-48 кг: Фуна Тонаки

-52 кг: Юта Абэ

-57 кг: Цукаса Ёшида

-63 кг: Мику Таширо

-70 кг: Чизуру Араи

-78 кг: Шори Хамада

+78 кг: Акира Сонэ

-60 кг:

Наохиса Такато – Кемран Нуриллаев (2020 йил, Париж)

Наохиса Такато – Шарофиддин Лутфиллаев (2019, Токио)

Наохиса Такато – Беҳруз Амандавлатов (2018, Прага)

Наохиса Такато – Муҳриддин Тиловов (2017, Будапешт)

Наохиса Такато – Шарофиддин Лутфиллаев (2017, Париж)

Наохиса Такато – Шарофиддин Лутфиллаев (2015, Работ)

Наохиса Такато – Диёрбек Ўрозбоев (2012, Тошкент)

Наохиса Такато – Баҳром Иноятов (2012, Тошкент)

Наохиса Такато – Муҳриддин Очилов (2012, Тошкент)

Наохиса Такато – Ришод Собиров (2012, Москва)

-73 кг:

Шохеи Оно – Наврўз Жўрақобилов (2012, Тошкент)

Шохеи Оно – Мирали Шарипов (2012, Париж)

-81кг:

Таканори Нагасэ – Давлат Бобонов (2017, Будапешт)

Таканори Нагасэ – Шаҳзодбек Собиров (2014, Челябинск)

-90 кг:

Шоичиро Мукаи – Шаҳзодбек Собиров (2017, Гонг Конг)

-100 кг:

Аарон Вольф ҳали дзюдочиларимиз билан тўқнаш келмаган

+100 кг:

Хисаёши Харасава – Бекмурод Олтибоев (2019, Циндао)

Хисаёши Харасава – Бекмурод Олтибоев (2018, Боку)

Хисаёши Харасава – Абдулло Тангриев (2016, Рио)

Хисаёши Харасава – Абдулло Тангриев (2016, Париж)

-52 кг:

Юта Абэ – Диёра Келдиёрова (2019, Токио)

-70 кг:

Чизуру Араи ҳали дзюдочиларимиз билан тўқнаш келмаган

Қарама-қаршиликлар Олимпиадага даъвогар спортчиларимизнинг вазни бўйича тузиб чиқилган. Ўзаро натижалар Халқаро дзюдо федерацияси сериясига кирувчи мусобақалар бўйича ҳисобланди.

Маълумот учун, Япония термаси мезбон сифатида Олимпиадада тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқига эга. Қолган терма жамоалар эса май ойи якунига қадар давом этадиган рейтинг мусобақаларида иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг