UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

03 сен 17:50
Янгиликлар

Токио-2020

Япония Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларини хавфсиз ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда

Эртага Токиода ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш пайтида коронавирусга қарши чораларни кучайтириш бўйича Япония ҳукумат комиссиясининг биринчи мажлиси ўтказилади.

Мажлис уч асосий масалага: чегара назорати, коронавируснинг олдини олиш ва бу касаллик тез тарқалиши ҳолатидаги чораларга бағишланади. Бундан ташқари комиссия мусобақалар пайтида спортчилар ва расмий шахслар ҳаракатланишини кузатиш учун янги мобиль қурилмани жорий этиш имкониятини кўриб чиқади. Олимпия ўйинлари пайтида Японияга кириш ва мамлакатдан чиқиш масаласида асосий талаб коронавирусдан салбий тест мавжудлиги бўлади.

Япония томони, шунингдек бўлажак муҳокама пайтида бевосита Олимпиададан аввал спортчиларнинг тўпланиш қоидаларини ишлаб чиқиши керак. Кун тартибида касалликка чалинганлар сони ортиб кетганда тиббиёт муассасаларида етарлича жой бўлишини ҳамда спорт иншоотларида спортчиларнинг саломатлигини назорат қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Комиссия, шунингдек агар пандемия камаймайдиган бўлса, стадионларда томошабинлар сонини камайтириш масаласини ҳам муҳокама қилиши мумкин.

“Токио-2020” Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтиши мўлжалланган. Бу мусобақалар уч асосий тамойил: хавфсиз муҳитни таъминлаш, ҳаражатларни камайтириш, мусобақалар ўтказиш тизимини соддалаштириш принципларига асосан ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг