UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 июн 14:24
Янгиликлар

Тадбирлар

«Яшил» ҳудудларда «Ёшлар кубоги» мусобақалари бўлиб ўтмоқда

Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол маҳорат мактаби спорт иншоотларида «Ёшлар кубоги» мусобақалари ташкил этилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг тегишли буйруғига кўра бугун юртимизнинг «яшил» ҳудудларида «Ёшлар ойлиги» доирасида спортнинг стол тенниси, мини футбол, волейбол, бадминтон турлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, мазкур буйруқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан «яшил» ҳудудда жойлашган Янгиер шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят футбол маҳорат мактаби спорт иншоотларида «Ёшлар кубоги» мусобақалари ташкил этилди.

Мазкур спорт тадбири карантин қоидаларига асосан очиқ спорт майдонларида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ташриф буюрувчиларнинг сонини чеклаш шартлари асосида ўтказилди. «Ёшлар кубоги» мусобақаларига 100 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг