UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0

12 янв 09:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Яхши хабар! Богдан Гусков UFС 311 турнири кардида қолди, унга янги рақиб берилди

Роппа-роса бир ҳафтадан сўнг АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 2025 йилнинг илк рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, UFC 311 турнири доирасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам жанг ўтказиши керак эди. Аммо, жангга бир ҳафта қолган бир пайтда 32 ёшли аралаш яккакураш устамизнинг рақиби, ҳам жамоадоши бразилиялик Жонни Уокер жароҳат сабаб сафдан чиққанди. 

UFC матчмейкерлари жангга қисқа фурсат қолганига қарамай, Богдан Гусковга янги рақиб топиб беришди. Энди ангренлик юртдошимиз UFC 311 турнирида америкалик 29 ёшли Билли Элеканга қарши октагонга чиқади. Билли ММАда 8 ғалаба (4 таси нокаут), 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Элекан сўнгги жангини ўтган йилнинг июль ойида Lights Out Xtreme Fighting турнири доирасида Журилл Симмонсга қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунднинг ўзида техник нокаутга учратганди. Богданга қарши жанг у учун UFC промоушенидаги дебют бўлади.  

Эслатиб ўтамиз, Богдан Гусков UFC Vegas 91 турнирида америкалик Райан Спэннни иккинчи раундда техник нокаутга учратиб, кичик шов-шув сабабчисига айланганди. Бу Гусковнинг ММАдаги 16-ғалабаси бўлганди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та мағлубият ҳам бор. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг