23 авг 13:08
Янгиликлар
Дзюдо
Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди
Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди.
Мусобақанинг сўнгги кунида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Жўрабек Эшпўлатов кумуш медалга сазовор бўлди.
Кумуш медаль:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов.
Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик баҳсларини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза жами 6 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлашди. Барча ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова.
Кумуш медаль:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов.
Бронза медаль:
-55 кг: Бобур Юсупов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-44 кг: Алина Колючева
-48 кг: Чарос Ҳикматова.
Бугун аралаш жамоавий дастур баҳслари бўлиб ўтади.
Ҳавола :
Манба : Olympic.uz
Фикрлар