20 авг 10:05
Янгиликлар
Қишки спорт турлари
Ёш шорт-трекчимиз Осиё очиқ кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Шу кунларда Ҳиндистоннинг Дехрадун шаҳрида шорт-трек бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда.
Унда иштирок этаётган ёш спортчимиз Алишер Маҳмудов совриндорлар қаторидан жой олди.
Ҳамюртимиз 1000 метр масофага кечган пойгаларда 28 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медал билан тақдирланди.
Шунингдек, олтин ва бронза медаллари мезбон спортчиларга насиб этган.
Ҳавола :
Манба : МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар