UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

28 июн 21:01
Янгиликлар

Тадбирлар

«Ёшлар куни»га бағишланган турли мусобақалар ўтказилмоқда

Хабарингиз бор, 30 июнь куни Ўзбекистонда «Ёшлар куни» сифатида нишонланади.

Ушбу сана муносабати билан Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари томонидан жойларда турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Жумладан, Зомин туманида енгил атлетика бўйича югуриш баҳслари ўтказилди. Унда иштирокчилар узоқ масофага югуриш бўйича турли йўналишларда ўзаро беллашдилар. Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида марафон мусобақаси бўлиб ўтди.

Вилоятнинг Чироқчи туманида жойлашган БЎСМ, шунингдек, туманнинг марказий ўйингоҳида волейбол, футбол ва кураш бўйича мусобақа ниҳоясига етди. Баҳслар якунида фаол спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Қайд этиш лозимки, байрамона кайфиятда ташкил қилинган ушбу мусобақалар мамлакатимизнинг минглаб ёшларини бирлаштира олди. Қолаверса, ана шундай спорт тадбирлари аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида спортни оммавийлаштиришда муҳим ўрин тутади. Бу эса ўз навбатида спорт ривожига ҳисса қўшиб, мураббийлар учун янги номларни саралаб олишда қўл келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг