UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

24 фев 07:02
Янгиликлар

Дзюдо

Ёшларимизнинг Чирчиқдаги машғулотидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  ДзюдоЧирчиқ
Хабарингиз бор, шу кунларда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Ушбу йиғин 15 февраль куни бошланган бўлиб, 4 мартга қадар давом этади ва шу йил июль ойида Макао давлатида ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беряпти. 

Терма жамоа бош мураббийи Тоҳир Файзиев Чирчиқ йиғинига жами 65 (35 ўсмир, 30 қиз) нафар дзюдочини таклиф этган. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти.

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раис ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов терма жамоамиз машғулотида бўлди.  

Ташриф давомида федерация раҳбари машғулотлар билан бирга у ердаги шароитлар билан ҳам яқиндан танишди.

Меҳмонхона ҳамда машғулот залининг бугунги ҳолатини кўздан кечирди ва бу борада ўз тавсияларини берди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу ёш тоифаси терма жамоамизга энг яқин захира ҳисобланади. Париж-2024 Олимпиадаси ва ундан кейин ўтказиладиган халқаро мусобақаларда айнан шу ёшлар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Шу боисдан ҳам бу ёшларимизга худди катталар терма жамоаси аъзоларига берилаётган эътибор каби муносабатда бўлинмоқда.

Учрашув чоғида МОҚ раиси ўринбосари ёшлар билан суҳбатлашар экан, айни шу жиҳатларга эътибор қаратишларини, ўз устиларида кўпроқ ишлаб, катталар терма жамоаси сафидан тезроқ жой олишга ҳаракат қилмоқликлари лозимлигини таъкиллади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг