UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

14 июл 16:25
Янгиликлар

Кураш, Токио-2020

Юнон-рим курашчиларимиз Олимпиадага қандай тайёрланишмоқда?

Теглар :  Рио-2016Кураш
Юнон-рум кураши бўйича мамлакатимизнинг асосий терма жамоаси пойтахт вилоятининг Ангрен шаҳрида Рио-2016 Олимпиадаси олдидан юртимизда ташкил этилиши режалаштирилган сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.



Бундан аввалги йиғин Тошкентда, “Динамо” спорт мажмуасида ўтказилган эди. Комил Фаткулин бошчилигидаги мураббийлар штаби асосий эътиборни айнан Ангрендаги йиғинга қаратишни мақсад қилган. Боиси, Олимпиада дастуридан ўрин олган юнон-рум кураши мусобақалари бошланишига роппа-роса бир ой вақт қолди.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, терма жамоа спортчилари машғулотлардан ташқари психологик тест ҳам топширишди. Бу эса Рио Олимпиадасига борадиган курашчиларимизнинг мусобақага профессионал ёндашув билан, ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўраётганининг исботидир. Ангрендаги йиғинда Олимпиадага йўл олувчи тўрт нафар юнон-рум курашчимизга терма жамоанинг иккинчи рақамли спортчилари спаринг баҳсларида ёрдам беришади. Машғулотларнинг катта қисми ҳам айнан спаринг баҳсларига ажратилади. Таққослайдиган бўлсак, 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиадада 2 нафар юнон-рум курашчимиз иштирок этган эди.


Эслатиб ўтамиз, Риодаги Олимпиадада Ўзбекистон шарафини Элмурат Тасмурадов, Мўмин Абдуллаев, Дилшод Турдиев ва Бекзод Абдураҳмонов каби курашчиларимиз ҳимоя қиладилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг