16 сен 13:21
Янгиликлар
Спорт курашлари
Юнон-рум кураши. Абдуллаев чорак финалда, ишонган тоғимиз эса кутилмаганда мағлуб бўлди,
Қозоғистоннинг Нурсултан шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Бироз аввал -130 кг вазнли полвонимиз Мўминжон Абдуллаев 1/8 финалда хорватиялик рақибини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Энди у ярим финал йўлланмаси учун эронлик полвонга қарши баҳс юритади.
-60 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Элмурат Тасмурадов эса кутилмаганда япониялик К.Фумитага 1:9 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Энди унинг курашни давом эттириши япониялик спортчининг финалга чиқишига боғлиқ бўлиб қолди. Эслатиб ўтамиз, Тасмурадов ЖЧдаги илк жангида арманистонлик рақибини 7:0 ҳисобида ишончли тарзда мағлуб этганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар