UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

28 фев 21:41
Янгиликлар

Кураш

Юнон-рум кураши. Осиё чемпионати. Ассакаловда кумуш, уч нафар спортчимизда бронза

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аввалроқ, бугун баҳсларда иштирок этаётган спортчиларимизнинг барчасида медаллар учун имконият борлиги ҳақида хабар қилгандик.

Осиё чемпионатида медаллар учун баҳслар якунига етди.

-60кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз бронза медали учун баҳсда Хитой Тайпейи вакили Ю Хунг Линни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

-67кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мирзобек Раҳматов эса ҳиндистонлик Манишдан 6:4 ҳисобида устун келди ва бронза медали соҳибига айланди.

-72кг вазн тоифасида Осиё чемпионатида иштирок этган Арам Варданян бронза медали учун жангда Юан Жиангга хеч қандай имконият қолдирмади - 9:0!

-97кг вазнда финалгача етиб борган Рустам Ассакалов ҳал қилувчи жангда эронлик Саидганбар Салоҳзодага қарши гиламга чиқди ва 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ушбу мағлубият сабаб, спортчимиз кумуш медаль билан кифояланишга мажбур бўлди.

Шу тариқа, юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 1та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалини қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча бошланган Осиё чемпионатида юнон-рум курашчиларимиз Елмурат Тасмурадов олтин, Мўминжон Абдуллаев эса кумуш медални қўлга киритганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг