23 июл 09:55
Янгиликлар
Токио-2020
"Юрагим парчаланди". CОVID-19 юқтирган биринчи спортчи Олимпия ўйинларидан четлаштирилди
Организмида коронавирус борлиги аниқланган Токио (Япония) Олимпиадасидан четлатилган биринчи спортчига айланган чилилик таэквондочи Фернанда Агирре воқеага изоҳ берди.
"Мен Японияга манфий ПЦР синовлари билан келдим, келгандан кейин мендан антиген учун экспресс текшируви олинди, у ижобий натижа берди, кейин Олимпия шаҳарчасида улар яна тест олдилар ва у яна ижобий натижа чиқди. Аммо мен ва мураббийимдан бутун сафар давомида натижалар салбий чиққан.
Мен бу ҳақда Инстаграм орқали билиб қолдим, ҳеч ким бу тўғрисида огоҳлантирмади, бу мени юрагимни парчалади. Кучли оғриқ ва қайғу туйғусини қолдирди", - дея Агирренинг сўзларини келтиради R-Sport.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар