22 авг 09:28
Янгиликлар
Футбол

"Ювентус" Артурни ижарага беради
"Ювентус" ва "Гремио" Артурнинг ижараси бўйича келишувга эришди.
Унга кўра, Бразилия клуби 29 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқисиз 1 мавсумда ижарага олади.
Артур 2018 йилгача "Гремио"да ўйнарди, кейинчалик "Барселона" ва "Ювентус"да ҳаракат қилди.
Ўтган мавсумни ижара асосида "Жирона"да ўтказди. Унинг "Юве" билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома бор.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар