UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Lausanne Grand Slam 2026. Бугун оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз. Улар орасида Тўрабоев ҳам бор! 0 08:55Умар Нурмагомедов кечаги кутилмаган нокаутига илк бор изоҳ берди 0 08:26Жасурбек "Тайсон" Жўраев бир ҳафтадан кейин Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 07:54"Интер Майами" "Монреаль"ни тор-мор этди. Мессидан покер 0 07:31Оғир вазн келажаги сифатида эътироф этилган Мозес Итаумани чуқур нокаутга учратишди 0 22:32Lausanne Grand Slam 2026. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи кунни ҳам медаль билан якунлади 0 21:11Шоҳсанам Шерзодова ва Нилуфар Зокирова жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори 0 20:44Робиньонинг 18 ёшли ўғли "Женоа"га ўтмоқда 0 20:18UFC Fight Night 286 турнирининг бонуслари кимларга насиб этди? 0 19:53Бобуржон Тагиев Mangu 5 турнирида жанг қилади. Рақиб маълум + ПОСТЕР 0 19:19UFC Fight Night 286 турнирининг барча натижалари: Ўнта финишли жанг, Нурмагомедовда нокаут 0 18:46“Ливерпуль” “Ноттингем” билан ўйин давомида икки маротаба ҳисобда ортда қола туриб, мағлубиятдан қутулиб қолди 0 18:03Ядонг - Нурмагомедов жангида кутилмаган нокаут қайд этилди 0 17:23UFC Шанхай турнирининг co-main event жангида чуқур нокаут кузатилди 0 15:49Пауло Коста Хамзат Чимаев билан чемпионлик жанги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди 0

21 окт 18:41
Янгиликлар

Велоспорт

Забелинская нима сабабдан Россия термасидан воз кечиб, Ўзбекистон термасига ўтганини айтди

Велопойгачи Ольга Забелинская 2018 йилда Россия термасидан Ўзбекистон термасига ўтгани сабабини айтди.

Бунга қадар Ольга Россия термаси шарафини ҳимоя қилган ва Олимпиаданинг уч медалини қўлга киритган: Рио-206да кумуш, Лондон-2012да иккита бронза.

"Риодаги шоҳсупада турган пайтим термани алмаштириш ғояси келган. Айнан нима сабаблиги эсда йўқ, аммо ўшанда нафақат мени, балки бошқаларни ҳам қадрланмаслигини тушунганман. У ерда фақатгина айрим спорт турларидаги спортчилар қадрли, айнан кимлар эканлигини айтмайман, буни ҳамма яхши билса керак. Қолган спортчилар эса - ортиқча юк.

Бироқ ўшандаги эмоциялар ичимдаги қарорлардан кўра кўпроқ эди. Ўзбекистон термасидан таклиф тушганидан кейин, буни бирданига қабул қилмадим, ярим йил ўйладим, кўп нарсаларни кўриб чиқдим. Велоспорт раҳбарияти вакиллари билан учрашувдан кейин, ўзимни Ўзбекистонда кўра бошладим. Улар ўзларининг ажойиб содиқлиги билан менга жуда катта куч беришди, шу сабабли ҳеч нимани ўйлаб ўтирмасдан таклифга ижобий жавоб бердим. Ҳатто барчасини бошқатдан бошлаш кераклигини ҳам ўйлаб ўтирмадим. Ўша пайтдаги эътибор борасида Ўзбекистонга тенг келадигани йўқ эди.

Энди эса ўтган 5 йил давомида федерация анчагина кучайтди, спорт вазирлиги ва Олимпия қўмитаси орқали яна иккита жуфтлик пайдо бўлди - аёллар ўртасидаги профессионал шоссе жамоаси. Айни дамда бу жамоа UCI рейтингида юқори ўринларда бормоқда, кучли 20ликда юради ва фақатгина Women’s World Tour жамоаларидангина ортда қолиши мумкин. Ҳатто уларнинг бирорта техник ҳомийси йўқ! Россияда бундай бўлиши мумкин эмас. Менимча, бошқа ҳеч қайси давлатда.

Россияда бўлмаганимга анча бўлди. Ҳозир у ерда спортга бўлаётган эътибор қандайлигини билмайман ҳам. Ҳали ҳам умид қилишяпти, деб хато қилган бўлай. Шундай бўлди-ки, Россияда гаплашиб турадиган инсонларим ҳам жуда кам. Барча яқинларим Кипрда яшашади. У ерда мен ҳаётимнинг асосий қисмини ўтказаман ва машғулотлар учун ҳам жуда мос", - деди Забелинская.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг