UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

27 июл 09:02
Янгиликлар

Дзюдо

Загреб Гран-приси. Лутфуллаевда қимматли 700 очко, терма жамоамиз эса пешқадамлар сафида!

Хорватиянинг Загреб шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг биринчи кунги баҳслари ортда қолди.

Кеча эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар -48, -52 ҳамда -57 кг вазн тоифаларида медаллар ҳамда Токио-2020 Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколари учун татамига чиқишди. 

Қувонарлиси, -60 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган дзюдочимиз Шарофиддин Лутфуллаев барча рақибларини мағлубиятга учратиб, узоқ кутилган олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди. У шунингдек, қимматли 700 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди. 

-66 кг вазнда ўз имкониятини синовдан ўтказган Муҳриддин Тиловов эса бронза медали учун кечган беллашувда франциялик Килиан де Блоучга учта шидо баҳоси билан ютқазиб қўйди. Ваҳоланки, Муҳриддин украиналик афсонавий дзюдочи Георгий Зантараяни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. 

Биринчи кунги баҳслардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси битта олтин ва бешинчи ўрин билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олган. Иккинчи ўриндан жой олган Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида ҳам худди бизда бўлгани каби битта олтин ва бешинчи ўрин бор. 

Биттадан олтин ва кумуш медалга эга Япония терма жамоаси ҳозирча пешқадам. Канада ва испаниялик дзюдочилар ҳам кечаги кун баҳсларида бир нафардан чемпионга эга бўлишди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг