UZ

Сўнгги янгиликлар

12:442,5 млн доллар! Ҳатто ютқазган шахматчи ҳам миллионерга айланади 0 12:13Майкл Пейж: "Доғистонликлар зерикарли жанг кўрсатишади, лекин UFC`да қолишмоқда" 0 11:41Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг биринчи кунги натижалари 0 11:10"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни Лига Кубогидан чиқариб юборди 0 10:08Шоҳасан Мирзаматов Наманганда жанг қилади, рақиб ҳам аниқ 0 09:37Махачев Жонсга жавоб қайтарди: "Сен доим айбсизсан" 0 09:06Терма жамоадаги фаолиятини якунлаган Лионель Месси миллий жамоадан чақирув олди 0 08:35Нурмагомедов 3,5 йил деганда илк бор PFL турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 08:0446th Chess Olympiad Samarkand 2026 старт олмоқда. Илк турда терма жамоаларимиз кимларга қарши дона суради? 0 07:33"Сирил Ган билан реваншга лойиқман" - Алекс Перейра 0 07:02"Реал" "Эльче" билан ўйинда 90+1-дақиқада ғалабани илиб кетди 0 19:30Бу қизиқ! Ўзбекистон Осиё ўйинлари тарихида медаллар сони бўйича нечанчи ўринда? 0 19:02Анвар Анваров тарихда илк бор ташкил этилган Ultimate Championship турнирида нечанчи бўлди? 0 18:30Аспиналлнинг UFC камаридан воз кечиши ихтиёрий қарорми ёки мажбурий? 0 17:45Осиё ўйинлари: Ўзбекистон 2002 йилдан буён турнир стартида ютқазмаяпти 0

21 дек 14:42
Янгиликлар

Қиличбозлик

Зайнаб Дайибекова: "Ўзимга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламан"

Бундан бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди.

Давлат раҳбари ушбу ташрифи вақтида Республика спортчиларини тақдирлади. Жумладан, қиличбозлик билан шуғулланиб келаётган Зайнаб Дайибекова "Нексия" машинаси билан тақдирланди.

Ушбу қувончли воқеадан сўнг Зайнаб хурсандчилигини яшира олмаяпти.

Куни кеча муҳтарам Президентимиз Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф чоғида улар менга "Нексия" автомашинасини совға қилдилар. Ушбу кичик хизматларимизни инобатга олиб, мана шундай тақдирлаганликларидан жудаям хурсандман. Қолаверса, яқинда Қорақалпоғистонда қиличбозлик мажмуаси қурилди. Буларнинг барчаси учун юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлаб, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада ўйинларида совриндор бўлишга ҳаракат қиламан.

Бу йилги мусобақалар? Сентябрь ойида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фаҳрли учинчи ўринни эгалладим. Бундан жудаям хурсандман. Ундан ташқари бу йил Болгариядаги жаҳон чемпионатида, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этдим.

Кириб келаётган 2018 йил билан ҳаммани табриклайман. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ўз олдиган қўйган мақсадларига эришишларини тилайман. Янги йил Ўзбекистон учун хар жабҳада омадли келсин", - деди Зайнаб.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг