UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 авг 01:38
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Эшкак эшиш, Париж-2024

Баҳодир финалда, юнон-рум курашчиларимизда 5-ўрин (12 кун якунлари)

Теглар :  Париж-2024
7 август куни Париж Олимпиадасининг 12-кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида қуйидаги спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишди:  

Байдаркада эшкак эшиш. Екатерина Шубина (500 м, саралаш) - саралаш ва чорак финалда қатнашиб, ўз иштирокини муваффақиятсиз якунлади. 

Байдаркада эшкак эшиш. Шаҳриёр Маҳкамов (1000 м, саралаш) - саралаш ва чорак финалда қатнашиб, ўз иштирокини муваффақиятсиз якунлади. 

Юнон-рум кураши. Арам Варданян (77 кг, ўтиш баҳси ва бронза) - ўтиш баҳсида ғалаба қозонди, бронза учун баҳсда арманистонлик рақибга ютқазди. 

Юнон-рум кураши. Рустам Ассакалов (97 кг, ўтиш баҳси ва бронза) - ўтиш баҳсида ғалаба қозонди, бронза учун кубалик рақиб билан баҳсда дароҳат сабаб беллашувни охиригача етказа олмади. 

Бокс. Баҳодир Жалолов - Нелви Раман Тиафак (Германия) (+92 кг, ярим финал) - 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. 



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлади.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


1:20. Баҳодир Жалолов германиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.  


23:30. Рустам Ассакалов бронза учун баҳсда жароҳат олиб, баҳсни охиригача давом эттира олмади. Эххх... Яна 5-ўрин.


22:43. Афсуски Арам Варданян бронза учун баҳсда арманистонлик рақибига 5:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақани 5-ўринда якунлади.


22:30. Юнон-рум курашчиларимизнинг бронза учун баҳслари бошланмоқда.


17:35. Шаҳриёр Маҳкамов чорак финалда 1000 метр масофани босиб ўтди. Афсуски у 3:35.43 натижа билан маррага 3-бўлиб етиб келди. У ярим финалга чиқиш учун 1 ёки 2-ўринни олиши лозим эди.


16:34. Эшкак эшиш. Екатерина Шубина учун чорак финал ҳам муваффақиятсиз бўлди. У 8 нафар спортчи ичида 1:54.63 натижа билан 6-ўринни банд этди.


Бугунги кун учун янгиланган тақвим:

16:30 - Екатерина Шубина (байдаркада эшкак эшиш, чорак финал)

17:20 - Шаҳриёр Маҳкамов (байдаркада эшкак эшиш, чорак финал)

21:45 дан сўнг: Арам Варданян - Малхас Амоян (Арманистон) (юнон-рум кураши, бронза учун)

22:00 дан сўнг: Рустам Ассакалов - Габриэль Алехандро Росилло Кинделан (Куба) (юнон-рум кураши, бронза учун)

01:00: Баҳодир Жалолов - Нелви Тиафак (Германия) (бокс, ярим финал)


15:45. Юнон-рум курашчиларимизнинг кечки дастурдаги чиқиши эса 21:15 дан сўнг бошланади. 


15:00. Соат 16:30 да Екатерина Шубина, 17:10 дан сўнг эса Шаҳриёр Маҳкамов чорак финалда стартга чиқади. 


14:27. Эшкак эшиш. Шаҳриёр Маҳкамов ўз гуруҳида 3:40.25 натижа билан маррага 3-бўлиб келди ва чорак финалда қатнашадиган бўлди.


14:11. Рустам Ассакалов ўтиш баҳсида Корея Республикаси вакилини 8:2 ҳисобида мағлуб этди. Энди у кечки дастурда бронза учун курашади. Рақиб - кубалик Габриэль Алехандро Кинделан.


14:09. Арам Варданян ўтиш баҳсида жазоирлик рақибини 11:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди ҳамюртимиз кечки дастурда бронза учун баҳс олиб боради. Рақиб - арманистонлик Малха Амоян.


13:13. Екатерина Шубина ўз гуруҳида 1:58.37 натижа билан маррага охирги бўлиб келди. У тўғридан-тўғри ярим финалга чиқа олмади. Бироқ, чорак финал орқали медаль учун курашса бўлади. 


12:30. Байдаркада эшкак эшиш баҳслари бошланди. 5-чиқишда ҳамюртимиз Екатерина Шубина иштирок этади. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг