UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 авг 17:45
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Жаҳон чемпионати совриндори Исломжон Баҳромовга Олимпиадада кимлар рақиблик қилади? (Барча тафсилотлар)

Эртага Париж Олимпиадаси доирасида спорт курашлари беллашувларига старт берилади.

Мусобақада спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Олимпиадада 3 нафар эркин курашчимиз, 3 нафар юнон-рим курашчимиз ва ягона аёл курашчимиз гиламга чиқади.

Olamsport.com Бирлашган кураш дунёси (UWW) тасдиқлаган рўйхатга кўра спортчиларимизга турнир доирасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот бериб боради.

Ўтган сонларда эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев, Разамбек Жамалов ва Жавраил Шапиевнинг, шунингдек, аёллар курашидаги ягона вакиламиз Актенге Кеунимжаеванинг бўлажак рақиблари ҳақида сўз юритган эдик.




Навбат юнон-рум курашидаги спортчиларимизга. Илк вакилимиз 60 кг вазн тоифасидаги Исломжон Баҳромов.

Баҳромов учун бу фаолиятидаги дебют Олимпиада бўлади, Токиода унинг вазнида Элмурат Тасмурадов мусобақада иштирок этган эди. Тасмурадов ҳозирда юнон-рум терма жамоа жамоамиз мураббийи. Исломжон Белграддаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритиш асносида Париж Олимпиадаси йўлланмасига ҳам эга чиққан эди.

Исломжоннинг Париждаги чиқиши эртага, 5 август кунига тўғри келади.



Исломжон Баҳромовга Олимпиадада қуйидаги юнон-рум курашчилари рақиблик қилиши мумкин:

Абделкарим Фергат (Жазоир)

Мурад Мамадов (Озарбайжон)

Лигуо Сао (Хитой)

Кевин Де Армас (Куба)

Моамен Мохамед (Миср)

Жамал Вализаде (Қочоқлар мамлакати)

Меҳди Мохсен Нажад (Эрон)

Кеничиро Фумита (Япония)

Айдос Султангали (Қозоғистон)

Жоламан Шаршенбеков (Қирғизистон)

Виктор Сиобану (Молдова)

Се Унг Ри (КХДР)

Разван Арнаут (Руминия)

Георгий Тибилов (Сербия)

Энес Басар (Туркия)

Райбер Родригес (Венесуэла).



Вазннинг амалдаги ғолиби кубалик Луис Орта мусобақага келмаган. Кумуш медаль соҳиби Фумита эса Парижда ўз медалини олтинга айлантиришга ҳаракат қилади. Шунингдек, бронза медали эгалари хитойлик Валихан Саилике ҳамда Россия вакили Сергей Емелин ҳам бу сафарги мусобақани ўтказиб юборади.

Исломжоннинг натижаларига тўхталсак, у Жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби, Осиё чемпиони ва икки карра бронза медали совриндори ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг