UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46Маддалена Пратесга қарши! UFC Australia турнири иштирокчилари вазн ўлчаш маросимидан ўтишди 0 19:02"Бавария" 8 нафар футболчисини трансферга қўйди 0 18:39Мераб Двалишвили Пётр Янга қарши учинчи жангни қачон ўтказмоқчи эканини айтди 0 18:18Хамзат Чимаев Хабибнинг ашаддий рақиби уни ММА жангчиси бўлишга илҳомлантирганини айтди 0 17:56"Бу жангдан маъно йўқ". Двалишвили нима учун Царукян билан жангга рад жавобини берганини айтди 0 17:35Расман: "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси билан янги шартнома тузди 0 17:14Чарльз Оливейра UFC билан янги шартнома имзолади 0 16:53Наманганда “Саломатлик сари 10 000 қадам” марафонига старт берилди 0 16:32Дмитрий Бивол келажак режалари ҳақида гапирди 0 16:11Sky Sports: "Атлетико" Альваресни 150 миллион еврога баҳолаган 0 15:50Сауль Альварес Ар-Риёдда кутилмаган рақибга қарши рингга кўтарилади + ФОТО 0 15:29TePe Sigeman 2026 турнири бошланяпти. Унда Абдусатторов ва Магнус Карлсен ҳам иштирок этади 0 15:08Шавкат Раҳмоновнинг октагонга қайтиши ҳақида хабар берилди 0 14:47Daily Mail АПЛ мавсумининг энг ёмон 10 та трансферини аниқлади 0 14:26Арман Царукяннинг рақиби маълум - Тони Фергюсон! (+ПОСТЕР) 0

25 дек 17:05
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет. ЎКФ вакиллари Афғонистонда ўтказилган ҳакамлик семинарида иштирок этди

Ёзги олимпия ўйинлари дастуридан ўрин олган крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантириш борасида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Шу боис, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев, крикет бўйича Қашқадарё вилояти масъул вакили Дилшод Норбоев, Самарқанд вилояти бўйича масъул вакили Элбек Нарзуллаев ҳамда Тошкент шаҳри бўйича вакили Сардор Хожимуродовлар 22-24 декабрь кунлари Афғонистоннинг Қобул шаҳрида ўтказилган икки кунлик ҳакамлик (ўйин назоратчиси) ўқув семинарида иштирок этишди. 

Афғонистон крикет кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ҳакамлик ўқув — семинарида бир гуруҳ крикет  мутахассислар ўйинларини қандай ташкил этиш, назорат қилиш, ўйин сифатини ошириш каби мавзуларда тажриба алмашишди. 

Халқаро крикет кенгаши (ICC) ҳаками Граем Фредрек раҳбарлигида бўлиб ўтган ушбу ўқув — семинардан кўзланган асосий мақсад — миллий ва халқаро мусобақалар учун  малакали  ҳакамларни тайёрлашдан иборат бўлди.

Шунингдек, ЎКФ раиси Азиз Михлиев Афғонистон крикет кенгаши раиси Мирваис Ашраф билан крикет спорт турини ҳар томонлама юксалтириш борасидаги ҳамкорлик масалаларни ҳам муҳокама қилишди. 

Таъкидлаш жоиз, яқинда Афғонистон крикет кенгаши Ўзбекистон крикет федерацияси билан Тошкентда крикет спорт турини ривожлантиришга оид меморандум имзолаган эди. Демак, имзоланган келишувга мувофиқ ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилган ва бу саъй-ҳаракатлар юртимизда крикет спорт турини кенг оммалашишига хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг