UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Оскар Де Ла Хойя Турки Ал аш Шайхга мурожаат қилди 0 17:50Конор Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 17:21"Буни ҳеч қачон унутмайман". Жон Жонс — Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ҳақида гапирди 0 16:41Лука Модрич фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:16"Макгрегор билан жангга рози бўлмаслик аҳмоқлик бўларди" - Холлоуэй 0 15:44"Мен Ирландия ММАсининг навбатдаги суперюлдузиман" — Иан Гарри 0 15:23Супероғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 14:52Модрич Португалиянинг пенальтиси ҳақида кескин фикр билдирди 0 14:25Юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олишди 0 14:09Исроил Мадримов ESPN рейтингига киритилмади 0 13:37Ҳумоюн Султонов биринчи ракеткага учтагина гейм берди 0 12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0

04 апр 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионатида яна икки йўқотиш. Маханов Оралбайга қарши жанг ўтказди

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 1/4 финал жанглари ўтказилмоқда.

Бугун қитъа биринчилиги доирасида 5 нафар чарм қўлқоп устамиз чорак финал жангини ўтказди. Ғолиб камида бронза медалини нақд қилиши боис, жангларга бўлган қизиқиш юқори эди. 

Афсуски, 5 боксчимиз 2 нафари рақибларига имкониятни бой бериб, Осиё чемпионатини медалсиз якунлайдиган бўлди. Бироз аввал якунига етган оғир вазн (+90 кг) тоифасидаги ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигида Арман Маханов жаҳон чемпиони Айбек Оралбайга 1:4 ҳисобида ютқазди. Феруза Абдуалимова (-65 кг) эса иккинчи раундда техник нокаут билан КХДР вакиласи Ҳё Сун Хвангдан енгилди.  

Қолган уч боксчимиз рақибларидан устун келиб, 1/2 финалга йўл олиш баробарида камида бронза медалини нақд қилиб қўйишди. Азиза Зокирова япониялик рақибасини учинчи раундда техник нокаутга учратди. 


Боксчиларимиз иштирокидаги жанг натижалари:

-65 кг: Феруза Абдуалимова - Ҳё Сун Хванг (КХДР) техник нокаут

-65 кг: Абдуллоҳ Мадаминов - Пратап Ядов (Ҳиндистон) 5:0

-75 кг: Азиза Зокирова - Наоко Касахара (Япония) техник нокаут

-60 кг: Абдураҳмон Маҳмуджонов - Моҳаммад Абу (Иордания) 5:0

+90 кг: Арман Маханов - Айбек Оралбай (Қозоғистон) 1:4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг