10 авг 02:15
Янгиликлар
Яна бир кун иккита олтин медаль билан якунланди! (14-кун якунлари)
Кун давомида спортчиларимиз қуйидаги натижаларни қайд этишди:
Сувга сакраш. Игорь Мялин (10 метр, саралаш) - Игорь Мялин 26 нафар спортчи ичида 21-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга чиқа олмади.
Бадиий гимнастика. Жамоавий кўпкураш саралаши - қизларимиз кўпкурашда 7-ўринни эгаллашди ва финалга йўл олишди.
Таэквондо. Жасурбек Жайсунов - бронза учун ўтиш баҳсида ютқазди (7-ўрин)
Эркин кураш. Жавраил Шапиев - бронза учун баҳсда ютқазди (5-ўрин)
Эркин кураш. Разамбек Жамалов - финалга йўл олди. Эртага япониялик рақиб билан олтин учун курашади.
Таэквондо. Озода Собиржонова - бронза учун ўтиш баҳсида имкониятни бой берди (5-ўрин)
Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев - бронза учун баҳсда қирғизистонлик рақибни мағлуб этди ва медалга эга чиқди.
Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда мексикалик Марко Алонсо Вердени 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Бокс. Лазизбек Мулложонов финалда озарбайжонлик Альфонсо Домингесни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчиларнинг қайд этаётган натижаларидан хабардор бўлиб туришингиз мумкин бўлди.
1:53. ЯНА БИР ОЛТИННННН!!! Лазизбек Мулложонов Озарбайжон шарафини ҳимоя қилаётган кубалик Альфонсо Домингесни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Олимпиада чемпионига айланди! Делегациямизда бешинчи ОЛТИН!
00:45. ОЛТИНННН!!! Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалда мексикалик рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди! ОЛТИН МЕДАЛ!!! Ўзбекистонда тўртинчи ОЛТИН!
00:08. -67 кг вазнли таэквондочимиз Озода Собиржонова бронза учун баҳсда бельгиялик Сара Чаарига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва 5-ўрин билан кифояланди. Эххх... Сўнгги сонияларда ғалаба қўлдан чиқди. Афсус....
23:24. -86 кг вазн тоифасида эркин курашчимиз Жавраил Шапиев бронза учун баҳсда америкалик Аарон Бруксга қарши баҳс олиб борди ва афсуски имкониятни бой берди. Шапиев Олимпиадани 5-ўрин билан якунлади...
23:14. Таэквондочимиз Озода Собиржонова ўтиш баҳсида таиландлик рақибасини 2:1 (2:7, 8:1, 11:0) ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у бронза медали учун бельгиялик спортчига қарши баҳс олиб боради. Бронза учун баҳс соат 23:50дан сўнг бошланади.
23:02. -57 кг вазнли эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев бронза учун қирғизистонлик Бекзат Алмаз Улууга қарши баҳс олиб борди ва 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди! Бизда БРОНЗА!
22:55. Жасурбек Жайсунов ўтиш жангида икки карра жаҳон чемпиони бўлган италиялик рақибга ютқазди. Афсуски у Олимпиадани медалсиз якунлайдиган бўлди.
21:44. Разамбек Жамалов Виктор Рассадинни 8:2 ҳисобида мағлуб этди ва Париж Олимпиадаси финалига йўл олди! Финал эртага бўлиб ўтади.
21:26. Яна бир неча дақиқалардан сўнг Разамбек Жамаловнинг Тожикистон вакили Виктор Рассадинга қарши ярим финал баҳси бошланади.
20:03. Озода Собиржонованинг ҳам рақиби финалга йўл олди ва ҳамюртимиз ўтиш босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга чиқди.
19:49. Таэквондочимиз Жасурбек Жайсуновни нимчорак финалда мағлуб этган эронлик Меҳран Барҳордари финалга йўл олди. Жасурбек энди ўтиш босқичда иштирок этади.
Спортчиларимизнинг янгиланан тақвими билан танишинг:
21:20 дан сўнг. Эркин кураш. Разамбек Жамалов - Виктор Рассадин (Тожикистон), (74 кг, ярим финал)
22:10 дан сўнг. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев - Бекзат Алмаз Улуу (Қирғизистон) (57 кг, бронза медали учун)
22:25 дан сўнг. Эркин кураш. Жавраил Шапиев - Аарон Брукс (АҚШ), (86 кг, бронза медали учун)
00:30. Бокс. Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Марко Алонсо Верде (Мексика) (71 кг, финал)
01:34. Бокс. Лазизбек Мулложонов - Альфонсо Домингес (Озарбайжон) (92 кг, финал)
16:23. Эркин курашчимиз Разамбек Жамалов албаниялик рақиб билан чорак финал жангида 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди! Ярим финал!
16:05. Сувга сакраш. Игорь Мялин 26 нафар спортчи ичида 21-ўринни эгаллади. У 357.10 очко тўплади. Лекин бу ярим финалга чиқишга етарли бўлмади.
15:55. Бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий чиқишнинг саралашида 64.000 балл жамғариб, 7-ўринни эгаллашди ва финалга йўл олишди! Финал эртага, 10 август куни соат 17:00да бошланади.
15:45. Таэквондочимиз Озода Собиржонова афсуски сербиялик рақибасига 1:2 (5:0, 4:8, 0:2) ҳисобида ютқазди.
15:30. Разамбек Жамалов словакиялик рақибини 11:3 ҳисобида мағлуб этди ва чорак финалга чиқди!
15:00. Бадиий гимнастикачиларимиз жамоавий баҳсларда дастлабки чиқишни амалга ошириб, 33,550 балл тўплашди ва 10-ўринни эгаллашди. Ҳозирда иккинчи чиқиш ўтказилмоқда. Қизларимиз финалга чиқишлари учун кучли саккизликка киришлари лозим бўлади.
14:28. Эркин курашчимиз Разамбек Жамалов илк босқичда келиб чиқиши россиялик Муҳаммадхабиб Гажимагомедовга қарши баҳс олиб борди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди! Рақиб жуда кучли эди.
14:15. Игорь Мялин учинчи уринишда 70.20 балл олди. Умумий ҳисобда у ҳозирча 159.70 балл жамғарди. Финалга чиқиш эҳтимоли жуда паст.
14:10. Эркин кураш. Жавраил Шапиев бронза учун ўтиш баҳсида канадалик рақибга қарши курашди ва 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди! Энди у кечки дастурда бронза учун курашади! Бронза йўлидаги рақиб - америкалик Аарон Брукс бўлади.
13:57. Жасурбек Жайсунов эронлик кучли рақибга 1:2 (0:0, 0:12, 6:6) ҳисобида ютқазди. Аламли мағлубият...
13:30. Игорь Мялиннинг иккинчи чиқиши анча омадсиз кечди ва у 25.50 балл билан баҳоланди.
13:10. Сувга сакраш спорт туридаги вакилимиз Игорь Мялин биринчи раундни якунлади. Унинг илк чиқиши ҳакамлар томонидан 64 баллга лойиқ кўрилди.
Фикрлар