UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Жаҳон кубоги. Жавоҳир Умматалиев қозоғистонлик рақибини мусобақадан чиқариб юбориб, кейинги босқичга йўл олди 0 18:16Шавкат Мирзиёев эртанги ўйинни уйда, оила даврасида, набиралари билан томоша қилади 0 17:39Пара енгил атлетикачиларимиз Тунис Гран-присидаги иштирокини бошлашди 0 16:58"Уни муаммосиз мағлуб этаман". Макгрегор — Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 16:21"Илия бу жангда ғалаба қозониш учун ўлишга ҳам тайёр эди" - Топуриянинг акаси 0 15:56Конго ДР бош мураббийи ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида неча очко тўплаш мақсади борлигини айтди 0 15:22Султонов Венгрия турниридаги юришини бошлади 0 14:47Теренс Кроуфорд Конор Макгрегорга кескин жавоб қайтарди 0 14:09Мейвезерни қимматбаҳо соатларни ўғирлашда айблашмоқда. Жазо 20 йилгача қамоқ бўлиши мумкин! 0 13:30Колумбия терма жамоаси бош мураббийи: "Кўпчилик Ўзбекистонни осон рақиб деб ўйлаши мумкин, аммо бу катта хато" 0 12:55Конор Макгрегор Ислам Махачев билан жанг қилишга тайёр эканлигини айтди 0 12:09Жаҳон кубоги. Абдумалик ғалаба билан бошлади, Тўрабек қозоғистонлик рақибдан устун келди 0 10:19Ислам Махачев ЖЧ-2026`да қайси терма жамоага мухлислик қилиши маълум 0 09:50Элдор Шомуродов матбуот анжуманида нималар деди? 0 09:08WBO Дэвин Хейнига мажбурий ҳимоя жангини ўтказишни буюрди 0

11 мар 19:02
Янгиликлар

Стол тенниси

11 ёшли суриялик қизалоқ Токио Олимпиадасига йўлланма олди

Иорданияда Ғарбий Осиё минтақаси учун стол тенниси бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақа инсоният учун Олимпия ўйинларига йўлланма олган энг ёш атлетлардан бирини аниқлаб берди.

2009 йил 1 январь куни Сурияда туғилган Хенд Заза Иорданиядаги турнир ғолиби бўлиб, Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланди. Стол тенниси ёш чегараланмайдиган спорт турларидан бири. Заза эса Сурияда ички низолар бошланаётган пайт дунёга келган бўлса, бугунга келиб, уруш ўчоғидан чиққан 11 ёшли Олимпиадачи бўлди.

Шу тариқа Токио-2020 да сайёрамиз аҳли энг ёш атлетлардан бирининг чиқишига гувоҳ бўлиши мумкин. Бу борада рекорд кўрсаткич грециялик Димитриос Лундрасга тегишли. Ушбу юнон спортчиси 1896 йил Афинада ўтказилган илк Олимпия ўйинларида иштирок этганида эндигина 10 ёш 218 кунлик бўлган. Аҳамиятлиси, Лундрас Афинада жамоавий брус машқида бронза медалини ҳам қўлга киритган. Шунингдек, 1968 йил Франциянинг Гренобль мезбонлигида ўтган қишки Олимпия ўйинларида 11 ёшли руминиялик Беатрис Хустю фигурали учиш бўйича иштирок этган.

Яни бир жиҳати, Токио бу йил Олимпиадалар тарихидаги энг ёши катта спортчини ҳам қабул қилиши мумкин. Айни пайтда япониялик чавандоз Хироси Хокецу ўз юртида ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Хокецу 1941 йил 28 март куни туғилган. 78 ёшли ушбу атлет фаолияти давомида Токио-1964, Сеул-1988, Пекин-2008 ва Лондон-2012 Олимпиадаларида қатнашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг