UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58Пётр Ян О'Мэллининг Оқ уйдаги жанг таклифига СИ'да ясалган сурат билан жавоб берди (ФОТО) 0 17:14"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди 0 16:53Том Аспиналл фаолиятини якунлаш муддатини айтди 0 16:32Жо Роган UFC’нинг асосий истиқболини айтди: "У ММА келажаги!" 0 16:11Хуршидбек Расулжонов Иноуэнинг Накатанига қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 15:50Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади 0 15:29Ислам Махачев Россия MMA терма жамоаси таркибини тузиб чиқди 0 15:08UFC таҳлилчиси Алекс Перейра оғир вазнга ўтишини тахмин қилмоқда 0 14:47Махачев Фахретдиновнинг UFC’дан ҳайдалиши ҳақида: "Ғалаба қозониб, жим турадиган йигитлар керак эмас" 0 14:26"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда 0 14:05Наоя Иноуэ — Алан Пикассо жанги статистикаси: зарбалар, аниқлик фоизи 0 13:44Шаҳрам Аҳадов "Галатасарой" таркибида Туркия вице-чемпиони бўлди! 0 13:23FIDE Рапид ва Блиц Жаҳон чемпионати. Нодирбекдан кейин Синдаров ва Ҳамдамова ҳам чемпионлик пойгасига қўшилди + ФОТО 0 13:02“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин 0 12:41Ислам Махачев — Камару Усман ҳақида: "У ҳали ҳам яхши формада" 0

19 дек 12:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

PFL чемпиони Мовлид Хайбулаевга "ҳукм" ўқилди

Россиялик аралаш яккакураш устаси допинг сабаб бир йилга четлатилган эди.

Профессионал жангчилар лигаси (PFL) ташкилоти Мавлид Хайбулаевни 2025 йилги ярим енгил вазн тоифаси чемпионлиги ҳамда барча пул мукофотларидан маҳрум қилди. 

"АҚШ антидопинг агентлиги (USADA) Professional Fighters League (PFL)ни 1 август куни Нью-Жерси штатининг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган PFL 2025 жаҳон турнири финалидаги ғалабадан сўнг, Мавлид Хайбулаевда тақиқланган модда аниқлангани ҳақида хабардор қилди", - дейилади ташкилот баёнотида. - PFL қоидаларига кўра, Хайбулаев дисквалификация қилинди, унинг PFL 2025 Жаҳон турниридаги иштироки бекор қилинди. Дисквалификация натижасида Мовлид 2025 йилги PFL ярим енгил вазн тоифасидаги турнир ғолиблиги, чемпионлик камари ва барча бонуслардан маҳрум этилди".

Эслатиб ўтамиз, Мавлид Хайбулаевнинг дисквалификациясига рекомбинант эритропоэтин (rEPO) тести мусбат чиққани сабаб бўлганди. Допинг намунаси 2025 йил 1 август куни PFL Жаҳон турнири финалида олинган эди.

USADA хабарига кўра, Хайбулаев модда хусусияти ва тест ўтказиш вақти туфайли максимал бир йиллик дисквалификация муддатига эга бўлган. Спортчининг дисквалификацияси жорий йилнинг 1 августидан бошлаб ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг