UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

28 дек 15:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC таҳлилчиси Алекс Перейра оғир вазнга ўтишини тахмин қилмоқда

Ўрта ва яримоғир дивизионларда UFC чемпиони бўлган Алекс Перейра келаси йили учинчи чемпионлик камарини қўлга киритишни мақсад қилган.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси учинчи камар учун оғир вазн тоифасига йўл олади, дейди дунёнинг энг кучли лигаси таҳлилчиси Дин Томас.

"Алекс Перейра ўзига хос ва ноёб фаолиятга эга. Агар чемпионлик жанглари учун яратилмаган бўлсангиз, шунчаки қизиқарли жангчи бўлинг ва иложи борича кўпроқ пул ишлаб топинг. Алекс бир вақтнинг ўзида иккаласини бирлаштириш қобилиятига эга: қизиқарли жангчи бўлиш, катта пул топиш ва шу билан бирга чемпион даражасидаги жангчи бўлиб қолиш. Бу ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Унинг вазн тоифалари ўртасидаги ўтишлари маънога эга. Ўйлашимча, у ёши улғайган сари вазн орттиришни камроқ хоҳлайди. Фикримча, у тез орада оғир вазн тоифасига ўтади", - деди Томас MMA Junkie нашрига берган интервьюсида.

Бразилиялик оғир дивизиондаги дебютини Жон Жонсга қарши ўтказишни режалаштирган эди, аммо ҳозирда у UFC вақтинчалик чемпионлиги учун курашда иштирок этиши, унинг рақиби эса франциялик Сирил Ган бўлиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Томаснинг фикрича, агар "Поатан" октагонга чиқса, рақиб тенгликнинг муҳим қисми ҳисобланмайди.

"Алекс Перейрани исталган одамга қарши қўйиш мумкин - ва бу албатта кўрилиши керак. Бу шундай ҳолатки, сиз шунчаки жангни томоша қилишга мажбурсиз. У ана шундай ўзига тортиш кучига эга. UFC 300 турниридан олдин у ҳақида бундай деб бўлмасди. Аммо сўнгги бешта жанг уни шундай даражадаги юлдузга айлантирди-ки, энди рақиб ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас", - дея қўшимча қилди Томас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг