UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 май 17:52
Янгиликлар

Шахмат

13 ёшли Фаустино Оро: "Мен Синдаров ғалаба қозонишига ишонаман!"

Яқиндагина дунёнинг энг ёш гроссмейстери бўлган Фаустино Оро Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммараджу ўртасида жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтадиган матч ҳақида фикр билдирди.

"Айни дамда менга Синдаров яхшироқ ўйнаётгандек туюлмоқда. Гукеш, албатта, жуда кучли ўйинчи, лекин 2025-2026 йилларда жаҳон чемпионлигини қўлга киритгандан сўнг унинг ўйини бироз пасайди. У рейтингда кўп очко йўқотди ва ҳозир барқарор ўйин кўрсатмаяпти. 

Масалан, Grand Swiss турнирида у кетма-кет учта партияда мағлуб бўлди. Лекин биз унинг қанчалик кучли ўйин кўрсата олишини яхши биламиз. Синдаров эса "Номзодлар" турнирини 10 очко билан ютди ва ҳозир жуда-жуда яхши ўйин кўрсатмоқда". 


Шу билан бирга, Оро Динг Лиреннинг сўнгги чемпионлик матчидаги ҳолатини ҳам эслатиб ўтди: 

"Динга келсак... биз ундан ҳеч нарса кутмаган эдик, чунки у ҳам яхши формада эмасди. Лекин Гукешга қарши биринчи партияни ютиб, деярли бутун матчни ўз фойдасига ҳал қила ёзган эди. Шунинг учун аввалдан аниқ айтиб бўлмайди. Аммо ҳозирча мен Синдаров ғалаба қозонишига ишонаман".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг