UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Кроуфордга Конор билан иккита жанг учун 200 миллион доллар таклиф қилишганми? Спортчи жавоб берди 0 10:28ЎФА Жаҳон чемпионати-2026 чипталарининг сотуви бўйича баёнот берди 0 09:53SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026. Абдусатторов Праггни мағлуб этди 0 09:09Шавкат Раҳмонов жамоасида унинг кейинги фаолияти билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритилди 0 08:42Уимблдон. Драматик кечган Раҳимова - Саккари учрашув ғолиби тай-брекда аниқланди 0 08:03Роналду ЖЧдаги нохуш анъанасига чек қўйди 0 18:31UFC Шанхай турнирининг асосий жанги айтилди 0 18:00Жон Жонс Чимаевга фаолиятидаги илк мағлубиятдан кейин маслаҳат берди 0 16:58WBA Мурат Гассиевга тўлақонли жаҳон чемпиони мақомини берди 0 16:23Ўрозовга Италиянинг қайси клублари қизиқиш билдираётгани маълум 0 15:54"У жанг қилиши шарт эмас. Конорда барчаси бор". Жонс Макгрегорнинг қайтиши ҳақида гапирди 0 15:09Улуғбек Рашитов: "Келаси йилги Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиш учун бор кучимни бераман" 0 14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0

06 май 12:56
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбек спортида тарихий воқеа! Жасурбек Рустамхонов АҚШ хоккей клуби томонидан драфт қилинди!

У 2026 йилги драфтда "Dubuque Fighting Saints" жамоаси томонидан 11-раундда 177-рақам остида танлаб олинган.

Жорий мавсумда 18 ёшли Рустамхонов Чехиянинг "Karlovy" ёшлар жамоасида ўйнади. У 30 та ўйинда 23 очко (13 та гол ва 10 та ассист) тўплади.

АҚШ ёшлар хоккей лигасида иштирок этувчи "Dubuque Fighting Saints" клубининг бош менежери Тревор Эдвардс ўзбекистонлик ҳужумчини юқори баҳолаб, уни "жуда динамик ва самарали гол уриш қобилиятига эга ўйинчи" деб атади. Шунингдек, Рустамхоновнинг халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида ажойиб ўйин кўрсатганини таъкидлади.

Маълум қилинишича, хоккейчи июнь ойида АҚШнинг Айова штати, Дубьюк шаҳрига синов йиғини учун боради. Клубнинг асосий йиғини 9–12 июнь кунлари бўлиб ўтади. Икки кунлик драфт давомида жамоа жами 30 нафар ўйинчини танлаб олган.

USHL — Шимолий Америкадаги энг кучли ёшлар хоккей лигаларидан бири бўлиб, у орқали ўйинчилар кейинчалик NCAA ва NHL каби юқори даражаларга чиқиш имконига эга бўлишади.

Бу Ўзбекистон хоккейи тарихидаги илк драфт ҳисобланади. Маълумот учун, Драфт қилинди дегани — клуб уни келажакда жамоага қўшиш учун танлаб олди деганидир. Бу ҳали расмий шартнома эмас, лекин катта имконият. Жасурбек Рустамхонов аввал синов йиғинидан ўтиши керак. Агар ўзини яхши кўрсатса, АҚШда ўйнашни бошлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг